UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0

08 мар 14:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шон О’Мэлли: "Петр Янни UFC`дан ҳайдашади"

Энг енгил вазнда амалдаги UFC чемпиони Шон О’Мэлли дивизионда ўзига ҳеч қандай хавф кўрмаяпти.

Унинг айтишича, собиқ рақиби Петр Ян яна битта жангдан сўнг UFC`дан ҳайдалади. Узоқ муддатли танаффусдан сўнг октагонга қайтган россиялик собиқ чемпион мағлубиятлар исканжасига ўралашиб қолган ва бу ҳолат унинг ташкилотдан ҳайдалашига сабаб бўлади.

"Марлон "Чито" Вера – уриш учун қўғирчоқ. Петр Ян эса қўлқопсиз жангларда дебют қилишга жуда яқин турибди. Яна битта жангдан сўнг биз уни ўша ерда кўрамиз. Мераб Двалишвилининг бурни эса Жо Байденникидан ҳам қийшиқ. Шундайми, болакай?", - дея UFC 299 турнирига бағишланган матбуот анжуманида Петрга мурожаат қилган Шон.

Петр Ян якшанба тонгида учта мағлубиятдан иборат сериясини хитойлик Сонг Ядонгга қарши жангда ёпишга уриниб кўради. Шон О’Мэлли эса оқшомнинг марказий жангида даъвогар Марлон "Чито" Верадан камарини ҳимоя қилади. Айнан Вера бундан тўрт йил аввал Шонга фаолиятидаги ҳозиргача ягона бўлиб турган мағлубиятини тақдим этган эди. 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг октябрь ойида Шон О’Мэлли Петр Янни ҳакамларнинг айри қарори билан мағлуб этганди. Ўша жанг ҳакамларига эътирозлар жуда кўп бўлганди. Ўтган йилнинг августида эса О’Мэлли америкалик Алжамэйн Стерлингни иккинчи раундда нокаутга учратиб, чемпионлик камарини қўлга киритган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг