UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0

29 июл 17:11
Янгиликлар

Хоккей

Шон Скиннер ўзбекистонлик хоккейчилар учун мастер-класслар ўтади

1-5 август кунлари "Хумо арена"да дунёдаги машхур Шон Скиннер ўзбекистонлик хоккейчиларга тренининглар ўтади.

Шон Скиннер ўз фаолияти давомида, Миллий Хоккей Лигаси клублари, олимпия терма жамоаларида ишлаган. Шу билан бирга, дунёнинг 45 мамлакатидаги хоккейчиларга машғулотлар ўтган. Уларнинг орасида, Сидни Кросби, Александр Овечкин ва яна машхур хоккейчилар бор. 

Тошкентдаги беш кунлик трененингларда қуйидаги дастурлар ўрин олган:

-150 та дриблинг машқлари;

- 25 хил финтлар;

- шайба билан 15 хил трюклар;

- шайба билан тезлик давомида ҳаракат қилиш борасида 5 хил машқ;

- дарвозабонни алдаш усуллари;

- ҳимоячи ва дарвозабон қаршисида шайбани назорат қилиш;

- шайбани уриш ва қабул қилиш техникаси

Шон Скиннер хоккей оламидаги энг яхши мураббийлардан бири ҳисобланади. 

У ўз карьерасини мактабда, хоккей ўйнаш билан бошлаган. Аммо, коллеждан сўнг у йўналишини ўзгартирди ва мураббийлик соҳасидан кетишга қарор қилди. Кейинчалик, Скиннер дунё миқёсидага машҳурликка эришган видео қўлланмаларини оммага намойиш қилди. Мураббийнинг ўзи, хоккей дунёсидаги барча нарсани шунчаки бир жойга тўплаганини камтарлик билан таъкидлайди. Ҳозирда, ушбу қўлланмалар дунё бўйлаб 40 дан ортиқ тилларга таржима қилинган.

Тадбир Ўзбекистон Хоккей Федерацияси томонидан ташкил этилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг