UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

21 сен 05:46
Янгиликлар

Футбол

Шота Арвеладзе: "Ғалаба қозонишни хоҳласангиз, рақибдан кўпроқ гол уришингиз керак"

ОЧЛ-2020 5-тури доирасида "Пахтакор" жамоаси БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клуби билан дуранг (0:0) ўйнади.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзега учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Драган Черан ҳамроҳлик қилди.

Ш.Арвеладзе: "Ўйлашимча, бугун жуда яхши ўйнадик. Умумий қарайдиган бўлсак гол урмадик, лекин қисман оладиган бўлсак ажойиб ўйин ўтказдик. Афсуски, ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Охирги 20 дақиқада гол уришимиз мумкин эди, бу футбол, бу Чемпионлар лигаси, бу ерда гол уриш шарт. Ортда қолган 3 ўйинда 8 та яққол голли вазият яратдик, буни давом эттиришимиз ва гол уришимиз керак.

- "Ал Ҳилол"га қарши биринчи ўйин ва бугун жамоа тўпни ва ўйинни назорат қилди, вазиятлар яратди, аммо гол уришда жуда оқсамоқда. Имкониятларни кўкка совурилиши қачондир қимматга тушиши мумкин...

- Агар сиз гол урмасангиз, унда ғалаба қозонолмайсиз. Бу ҳақда олдин ҳам айтганман. Агар баҳсни ютишни истасангиз рақибдан кўра кўпроқ гол уришингиз керак. Агар ғалаба қозонмасангиз, унда гуруҳдан чиқолмай қолиб кетишингиз мумкин.

- Бугун ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Лекин, шундай ўй пайдо бўляпти-ки, ўйинчилар тўпни дарвозага олиб кириб қўйишмоқчи. Имкон бўлиши билан зарба бериб гол уришмоқчи эмасдек. Бу футболчилар олдинги икки беллашувда кўп куч йўқотганликлари билан боғлиқми ёки бошқа сабабми?

- Албатта, дастлабки икки ўйин чарчоққа таъсир кўрсатади, рухий муаммолар. Бизда гол уриш учун имкониятлар етарли бўлди. Бу футбол, бу ерда сенинг зарбаларингни блоклаши ёки қайтариши мумкин бўлган дарвозабон ва ҳимоячилар бор. Ҳамиша сенга ҳалал берадиган кимдир топилади.

Умумий олганда сал олдинроқ айтганимдек, биз нафақат тўпни назорат қилдик, балки яхши ўйнадик ҳам. Яқин масофадан зарбалар бериш имкони ҳам бўлди, бу ноаниқ зарбалардан кўра яхшироқ. Жарима майдонига ҳаволатиб яхши тўп узатишлар ҳам бўлди, лекин дарвозабон 4-5 марта яхши ўйнади. Шунингдек, бундай қисқа вақтда ўтадиган баҳсларда муҳим рол ўйнайдиган жисмоний ҳолатни ҳам қайд этиб ўтиш мумкин. Муаммоларни биламиз ва уларни тўғрилаш устида ишлаймиз.

- Ўйиндан кейин Эрен Дердийокни тўхтатиб маълум вақт у билан гаплашдингиз. Унга гол уролмаганидан норозилигингизни билдирдингизми?

- Йўқ, ундан норозилигимни билдирмадим. Шунчаки, у билан ёқимсиз бир вазият ҳақида гаплашдик. Бир ҳолатда чап қанотдан ерлатиб пас узатилди (Ф.Сайфиев ерлатиб жарима майдонига тўпни узатган вазият) ва ўша тўпга ташланмади. Мен Эренга шундай дедим: "Кимдир тўпга интилиши керак, кимдир югуриши ва тўпга тегиниб қўйиши ва гол уриши керак". Ҳар бир пас ва зарба гол бўлаверса, бу ҳаммага ҳам ёқавермайди. Фақат, "Бавария"га ёқиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг