UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0

22 сен 16:49
Янгиликлар

Футбол

Шота Арвеладзе: "Рақиб учун ғурур, биз учун эса финал ўйини бўлади"

Эртага, 23 сентябрь куни ОЧЛ Ғарб минтақасида 6-тур ўйинларига старт берилади.

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси охирги турни Эроннинг "Шаҳр Ходро" клубига қарши ўтказади. Бугун ўйиндан олдинги матбуот анжуманида бўлиб ўтди. Бироз олдин форслар бош мураббийи ва футболчиси иштирокидаги анжуманда айтилган фикрларни ўқиган эдингиз.

"Шаҳр Ходро" бош мураббийи: "Пахтакор"ни ҳурмат қиламан"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзега ҳужумчи Эрен Дердийок ҳамроҳлик қилди.

Ш.Арвеладзе: "Биз учун ҳар бир ўйин финал бўляпти. Биз бир-биримизни яхши биламиз. Улар учун бу ўйин ғурур учун кечади, форсларни характери жанговар. Буни биламиз, чунки Эрон клублари билан кўп бор тўқнаш келганмиз. Биз учун эса мусобақани давом эттирамизми ёки йўқлигини кўрсатиб беради. Ўйлашимча, юқори даражадаги яхши ўйин бўлади, буни эртага кўрасиз".


Э.Дердийок: "Албатта, биз 3 ўйин ўтказдик ва уларнинг барчасида ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Охирги тур баҳси эса ўз-ўзидан биз учун финалдек бўлади. Эртага энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатишга ва гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз".


- Эртанги ўйинда сизда рақиб ("Шабаб Ал Аҳли" назарда тутилмоқда)дан кўра кейинги босқичга чиқиш имконияти юқорироқ. Сиз эртага гуруҳдаги иккинчи ўйин натижасини кузатиб борасизми?

Ш.Арвеладзе: - Йўқ, иккинчи ўйин натижасини кўришга ва кузатиб боришга имкониятим бўлмайди. Чунки, тўлиқ концентрацияни ўз ўйинимга қаратаман. Агар менда вақт бўлса нариги ўйин ҳисоби қандай бўлаётганини сўрашим мумкин. Лекин, умид қиламан-ки эртага бунга ҳожат қолмайди. Барчаси ўзимизни қўлимизда.


- Олдинги 3 ўйиндаги бой берилган вазиятлар ўйинчиларга руҳий томонлама салбий таъсир қилиши мумкин. Руҳият билан боғлиқ муаммони қандай ҳал қилмоқчисиз? Улар билан суҳбатлашдингизми?

Ш.Арвеладзе: - Мен футболчиларим билан ҳар куни суҳбатлашаман. Бу футбол. Баъзида гол урасиз, баъзида эса йўқ. Ҳар бир ўйинда яратаётган вазиятларимиз жуда муҳим, чунки сен кўпроқ вазият яратаётган бўлсанг, демак рақибдан кўра ақллироқ ўйин намойиш этаётган бўласан. Сен уларни тўпни майдон ташқарисига ёки шунчаки олдинга тепиб юборишга, баъзида эса хато қилишга мажбур қиласан. Бундан ташқари, рақиб ҳимоячилари ва дарвозабони ҳам майдонда шунчаки чиройли фотолар учун турмайди-ку. Биз янада кўпроқ вазиятлар яратишга ҳаракат қилишимиз керак. Лекин, шундай ҳоллар ҳам бўлади-ки, битта вазият юзага келтириб гол уриб кетишингиз мумкин. Футболда нима бўлишини олдиндан айтиб беролмайсиз, шуниси билан ҳам у қизиқ.


- Сен Ўзбекистоннинг энг катта клуби бўлган "Пахтакор"га келдинг. "Пахтакор" охирги марта 10 йил олдин Чемпионлар лигасида гуруҳдан чиққан. Ҳозир эса плей-оффга бир қадам қолди. Сенда ҳозир қандай ҳиссиётлар?

Э.Дердийок: - Мен қандайдир янги  гап айта олмайман. Ўйлашимча, "Пахтакор" жуда катта потенциалга эга жамоа ва клуб. Кейинги босқичга чиқиш учун жуда яхши имкониятга эгамиз. Биз бутун мамлакат шарафини ҳимоя қилаётганимизни тушуниб турибмиз ва мақсадга етиш учун олдинга интиламиз.


- Эртанги рақиб ҳали бирорта гол ҳам урмаган. Кўпчилик жамоадан ғалаба ва кейинги босқичга чиқишни кутмоқда. Сизда эртанги беллашувда ротация қилиш фикри йўқми?

Ш.Арвеладзе: - Бундай фикр келмади. Чунки, ҳали плей-оффга чиқмадик ва бўшашишга ҳаққимиз йўқ. Ҳеч кимга бўшашишга йўл қўймаймиз. Ҳали гол урмаган жамоа деган жумла бироз чалғитувчи. Чунки, улар ўйин ва статистика бўйича ёмон эмас. Улар вазиятлар яратишмоқда. Хатто, улар билан Тошкентда ўтган баҳсимизда йирик (3:0) ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак-да, улар ўйин бўйича жуда яхши таассурот қолдиришганди. Бу характерли ва жанговар жамоа. "Ал Ҳилол"га қарши олдинги беллашувда уларда ҳеч қандай имконият қолмаганди, шунга қарамай борларини бериб курашишди. Менимча, эртага биз билан ҳам охиригача курашишади.


Толибжон Қосимов

Доҳа, Қатар

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг