UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0

20 янв 12:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шу ҳафта ўтказиладиган UFC 324 турнири карди тасдиқланди: Жастин Гэтжи – Пэдди Пимблетт, Шон О’Мэлли – Сун Ядун

Бизнинг вақт билан 25 январь куни тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида 2026 йилнинг илк рақамланган турнири — UFC 324 бўлиб ўтади.

Оқшомнинг асосий жанги енгил вазнда вақтинчалик UFC чемпионлик камари учун кечади. Унда америкалик Жастин Гэтжи британиялик Пэдди Пимблеттга қарши октагонга чиқади. Улар мос равишда енгил дивизион рейтингида тўртинчи ва бешинчи ўринларни банд этишган. 

Турнирнинг co-main event жанги ўта енгил вазн тоифасида собиқ чемпион Шон О’Мэлли (рейтингда 3-ўрин) ҳамда хитойлик Сун Ядун (рейтингда 5-ўрин) ўртасида ўтказилади. Аслида co-main event жанги аёллар ўртасида UFC чемпиони Кайла Харрисон ҳамда икки вазнда собиқ ташкилот чемпиони Аманда Нуньес ўртасида ўтказилиши керак эди. Аммо Харрисоннинг жароҳати сабаб жанг бекор қилинди ва Шон О`Мэлли иштирокидаги жанг аҳамияти жиҳатидан иккинчи тўқнашувга айланди. 

UFC 324 турнирининг тўлиқ карди

Асосий кард жанглари:

Оғир вазн: Вальдо Кортес-Акоста (рейтингда 5-ўрин) – Деррик Льюис (рейтингда 8-ўрин)

Аёллар энг енгил вазн: Наталия Сильва (№2) – Роуз Намаюснас (№6)

Ярим енгил вазн: Арнольд Аллен (№6) – Жан Сильва (№10)


Прелим кард жанглари:

Ўта енгил вазн: Умар Нурмагомедов (№2) – Дейвесон Фигередо (№6)

Ўрта вазн: Атеба Готье – Андрей Пуляев

Ярим оғир вазн: Никита Крилов (№13) – Модестас Букаускас


Эрта прелим жанглари:

Энг енгил вазн: Алекс Перес (№11) – Чарльз Жонсон (№13)

Енгил вазн: Майкл Жонсон – Александр Эрнандес

Оғир вазн: Жош Хокит – Дензел Фриман

Ўта енгил вазн: Рикки Турсиос – Камерон Смазерман

Ярим ўрта вазн: Адам Фюгитт – Тай Миллер

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг