UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Вирал сурат ортидаги Мерьем: Туркия волейболининг 20 ёшли гўзали бутун дунёни ўзига қаратмоқда 0 19:05Умматалиев Бивол билан машғулот ўтказмоқда (ВИДЕО) 0 18:37Алекс Перейранинг синглиси UFC билан шартнома имзолай олмади 0 18:09Тошкент мезбонлик қиладиган IBA Nomad 16 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 17:30Мареска "Ман Сити" иши ҳақида ўз фикрини билдирди 0 16:42Мағлубиятсиз одимлаётган ўзбек — Сиро Чойнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум 0 16:162027 йилги Бриллиант Лигаси тақвими эълон қилинди 0 15:39Шавкат Раҳмоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби ҳақида маълумотлар пайдо бўлди 0 15:06"Реал"да аҳвол ёмонми? Моуриньо жавоб берди 0 14:28Уайт Фьюри — Жошуа жангини UFC’нинг Оқ уйдаги турнирида эълон қилмоқчи бўлганини айтди 0 13:42Бокс. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 13:14"У ўзи нима иш қилди?" Перейра Хокитнинг чемпионлик жанги ҳақида гапирди 0 12:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 12:09Майкл Пейж: "Misfits Boxing`да UFC`даги бутун фаолиятимдагидан кўпроқ пул ишлайман" 0 11:38Икки рус жамоасини мағлуб этган "Тошкент" "Шаҳарлар жанги" мусобақасининг 4-босқич ғолиби сифатида 5 млн долларлик Суперфиналга йўл олди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

16 янв 12:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шу ой ўтказиладиган ва мағлубиятсиз боксчимиз рингга чиқадиган IBA турнири карди тасдиқланди + ПОСТЕР

30 январь куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилади.

Биз учун аҳамиятлиси, "Лужники"да ўтажак IBA.PRO 14 турнирида мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган чарм қўлқоп устамиз Ҳавасбек Асадуллаевга (7-0, 5 КО) собиқ EBP чемпиони, профессионаллар ўртасида Россия чемпиони Алан Хугаев (21-0, 10 КО)га қарши биринчи ўрта вазн тоифасидаги 8 раундлик жангда қарши рингга чиқади.

Ушбу бокс оқшомида яқинда Дубайда ўтган жаҳон чемпионати ғолиби Давид Суров (+92), кумуш медаль совриндорлари Евгений Кооль ва Эдмонд Худоян ҳам рингга кўтарилади. Оғир вазн тоифаси вакили ҳисобланган Давид Суров профессионал рингдаги дебют жангини ўтказади. У доминиканлик нокаутчи Луис Альфредо Алькантара Герреро (11-0, 10 КО,)га қарши рингга чиқади. Бу турнирнинг co-main event жанги бўлади. 

Уч карра Россия чемпиони Евгений Кооль (1-0, 1 КО) 6 раундлик ярим ўрта вазн тоифасидаги жангда Африка ўйинларининг икки карра совриндори, Африка-2017 чемпиони, Олимпиада-2016 иштирокчиси намибиялик Жонас Жуниус Жонас билан тўқнаш келади. 

IBA Pro турнирининг асосий жанги оғир вазнда IBA.PRO Intercontinental камари учун ўтказилади ва 10 раунддан иборат бўлади. Унда россиялик Мурад Халидов (11-0, 6 КО) кубалик Хосе Лардуэт (15-1, 13 КО)га қарши рингга кўтарилади.

Яна бир қизиқарли 10 раундлик жангда Европа чемпиони-2024, жаҳон чемпионати-2023 бронза медали совриндори, Россиянинг олти карра чемпиони, -48 кг вазн тоифасида Дубайда бўлиб ўтган ЖЧ-2025 кумуш медали соҳиби Эдмонд Худоян WBA Asia камари учун филиппинлик Жеплекса Куиранте (6-0, 3 КО) билан ҳисоб-китоб қилади. 

Маълумот учун, IBA.PRO 14 турнири "Матч ТВ" телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.

IBA.PRO 14 турнирининг тўлиқ карди:

Ярим енгил вазн, аёллар, 6 раундлик жанг:

Дарья Абрамова (Россия) - Мужгона Самадова (9-13, 2 КО, Тожикистон);


Ярим ўрта вазн, 6 раунд:

Евгений Кооль (1-0, 1 КО, Россия) - Жонас Жуниус Жонас (25-8, 4 КО, Намибия);


Минимал вазн, 10 раунд, WBA Asia камари учун:

Эдмонд Худоян (Россия) - Жеплекса Куиранте (6-0, 3 КО, Филиппин).


Иккинчи ўрта вазн, 8 раунд:

Чеэрав Ашалаев (1-0, Россия) - Артиш Лопсан (14-2-2, 9 КО, Россия);


Ярим ўрта вазн, 8 раунд:

Алан Хугаев (21-0, 10 КО, Россия) - Ҳавасбек Асадуллаев (7-0, 5 КО, Ўзбекистон);


Оғир вазн, 6 раунд:

Давид Суров (Россия) - Луис Альфредо Алькантара Герреро (11-0, 10 КО, Доминикан Республикаси).


Оғир вазн, 10 раунд, IBA.PRO Intercontinental камари учун:

Мурад Халидов (11-0, 6 КО, Россия) - Хосе Лардуэт (15-1, 13 КО, Куба).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг