UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

05 окт 10:31
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Шунақаси ҳам бўлар экан! Самарқанддаги жаҳон чемпионатида финишга оз қолганида қайиғидан ағдарилиб кетган россиялик спортчига олтин медали қайтариб берилди

Август ойида Самарқанд шаҳридаги эшкак эшиш каналида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилган эди.

Мусобақа доирасида 500 метр масофадаги баҳсларда иштирок этган россиялик каноэчи Захар Петров финишга оз қолганида қайиғи ағдарилиб кетганди. Унинг қайиқ камони финишни биринчи бўлиб кесиб ўтганига қарамай, расмий протоколда Захарнинг натижаси аввалига ҳисобга олинмаганди.

Шундан сўнг, нейтрал мақомидаги спортчи Петров томони ташкилотчиларга протест билдириб, қайта текширишлардан сўнг, Захарнинг олтин медаль қўлга киритгани эълон қилинганди. Аммо кейинчалик эълон қилинган янгиликларда Захардан олтин медаль олингани ва у расмий протоколда финишга қадар етиб кела олмагани қайд этилди. Олтин медаль эса иккинчи бўлган молдовалик Сергей Тарновскийга насиб этганди.   

Мазкур воқеалардан сўнг Россия байдарка ва каноэда эшкак эшиш федерацияси Халқаро федерацияга апелляция киритган. Қизиғи, ICF уларнинг сўровини қаноатлантирди ва Захар Петровга яна олтин медаль қайтарилди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг