UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0

08 янв 14:42
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Швейцарияда қишки ўсмирлар Олимпиадаси бошланмоқда. Унда ўзбекистонлик спортчи ҳам иштирок этади

9-22 январь кунлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрида навбатдаги қишки ўсмирлар Олимпиадаси бўлиб ўтади.

Учинчи бор ўтказилаётган мазкур Олимпия ўйинларида 70 мамлакатдан ташриф буюрадиган 15-18 ёш оралиғидаги қишки спорт турларининг бўлажак юлдузлари иштирок этишади. Бу галги мусобақада биатлон, чанғи пойгаси, хоккей, тоғ чанғиси, фигурали учиш, чанғи икки кураши, шорт-трек каби 16 спорт турида 81 комплект медаллар жамланмаси ўз эгаларига топширилади. 

Лозанна-2020 Олимпиадасининг очилиш маросими сув спорти турлари, қиличбозлик ва стол тенниси бўйича базаларни ҳам ўз ичига олган янги “Malley” муз аренасида бўлиб ўтади. Ушбу арена замонавий жиҳозланган асосий, машғулот ва очиқ муз майдонларига ҳам эга.

Мусобадақа Валерия Ковалёва тоғ чанғиси бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Таъкидлаш жоиз, ушбу ёш спортчимиз 10-15 январь кунлари слалом, гигант-слалом, супер-гигант ва Альп комбинацияси йўналишлари бўйича иштирок этиши белгиланган. Ҳамюртимиз унгача тажрибали мураббий Андрей Воронов қўл остида ҳозирлик кўради.

Ўсмирлар қишки Олимпиадасида иштирок этаётган юртдошимизни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон делегацияси ҳам Лозаннага ташриф буюрди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бўлажак мусобақада спортчимизга омад ва зафарлар тилаб қолади.

Маълумот учун, Лозанна шаҳри расман Олимпия пойтахти деб ҳам юритилади. Зеро, Халқаро Олимпия қўмитаси, шунингдек, бир қатор халқаро спорт федерацияларининг штаб-квартираси айнан ушбу шаҳарда жойлашган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг