UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30WBC Адамесга титулсиз жанг ўтказишга рухсат берди 0 19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0

22 апр 18:22
Янгиликлар

Теннис

Shymkent Challenger. Фомин уч соатлик баҳсда бешинчи ракеткани мағлуб этди

Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида теннис бўйича Challenger 50 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 63 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирда мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин ҳам муваффақиятли одимламоқда. Ҳамюртимиз бугун 1/8 финал баҳсида турнирнинг бешинчи ракеткаси, австриялик Сандро Коппни уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратди - 6/7(5), 7/6(3), 6/4. 

Таққослаш учун, Фомин айни пайтда ATP рейтингида 359, Копп эса 317-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Роппа-роса уч соат давом этган баҳсда Фомин 2, Копп 5 та эйс зарбани амалга оширди. Қўшхатолар Фоминда кўпроқ бўлди - 4 га 3. 

Эртага ҳамюртимиз 1/4 финалда германиялик Макс Вискандтга қарши кортга чиқади. Бу олмон теннисчиси бугун 1/8 финалда турнирнинг иккинчи ракеткаси, бельгиялик Армауд Байллини 7/5, 6/3 ҳисобида енгиб, мусобақадан чиқариб юборишга муваффақ бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг