UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0 22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0

11 сен 09:07
Янгиликлар

Шахмат

Синдаров Непомняшийни мағлуб этди, Бибисарада ҳам ғалаба. Жамоа пешқадам! Бугун Жавоҳир - Магнус тўқнашуви бор!

Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи Tech Mahindra Global Chess League (GCL) турнири бўлиб ўтмоқда.

Унда ўз таркибига юлдуз шахматчиларни жамлаган олтита жамоа ғолиблик йўлида баҳс олиб бормоқда. Ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров мусобақанинг бу йилги мавсумида Fyers American Gambits жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. 

Жавоҳирнинг жамоасида қозоғистонлик Бибисара Ассаубаева, россиялик Данил Дубов, ҳиндистонлик Ниҳал Сарин, франциялик Марк-Андриа Маурицци ҳамда испаниялик халқаро мастер Сара Ҳадем ҳам бор. Синдаров жамоасининг биринчи —  Icon тахтасида дона сурмоқда.

Tech Mahindra Global Chess League турнирининг навбатдаги куни Жавоҳир Синдаров сардорлигидаги Fyers American Gambits жамоаси яна бир муҳим ғалабани қўлга киритди. Бу сафар россиялик таниқли гроссмейстер Ян Непомняший бошчилигидаги Ganges Grandmasters жамоаси йирик 13:5 ҳисобида таслим этилди. Биринчи доскада Синдаров Непомняшийни, Бибисара Ассаубаева Полина Шуваловани таслим этди ва жамоасига муҳим ғалабани олиб берди. Бибисара кеча ўз жамоаси сафида тур ўйинчиси бўлди. 

Бугун 9-тур учрашувлари ўтказилади. Унда Жавоҳир Синдаров сардорлигидаги Fyers American Gambits жамоаси Магнус Карлсен бошчилигидаги Alpine Apl Pipers жамоасига қарши баҳс олиб боради. Биринчи доскада айнан Синдаров - Карлсен қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. Бу сафар Жавоҳир қора доналарда ўйнайди. Ҳар икки жамоа ҳам бугунги тур олдидан 15 очкодан жамғарган, қўшимча кўрсаткичларга кўра Синдаров жамоаси пешқадамлигини сақлаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг