UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0

27 авг 09:27
Янгиликлар

Шахмат

Sinquefield Cup. Ниҳоят, Нодирбек Абдусатторов илк ғалабасини қўлга киритди

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли Sinquefield Cup турнири ўзининг қизғин палласига кирди.

Grand Chess Tour мусобақасининг бешинчи босқичи ҳисобланган ушбу турнирнинг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этади. Ғолиб шахматчи 100 000 долларга эга чиқади. Мусобақада дунёнинг 10 нафар кучли гроссмейстерлари бош соврин учун баҳсларга киришди. Улар орасида жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов (2762) ҳам бор. 

Турнирнинг 7-турида ҳамюртимиз оқ доналарда Уэсли Со (АҚШ, 2751)ни мағлубиятга учратди. Бу Нодирбекнинг ушбу турнирдаги илк ғалабаси бўлди. Абдусатторов бунгача 5 дуранг ва 1 мағлубиятга эга бўлиб турганди. Кечаги ғалабадан кейин у 3,5 очко билан 9-поғонадан қўшимча кўрсаткичларга кўра 5-ўринга кўтарилиб олди. Учинчи ўринни эгаллаб турган Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2766) ҳисобида ҳам 3,5 очко бор. 

Еттинчи турда Нодирбекдан ташқари мусобақада пешқадамлик қилаётган Алиреза Фирузжа (Франция, 2751) ҳам ғалабага эришди. Фаранг гроссмейстери оқ доналарда ўйнаб, Дин Лижэнь (Хитой, 2745)ни таслим этди. У 5 очко билан якка карвонбоши бўлиб турибди. Тўрт очко билан 2-ўринни банд этган турнирнинг биринчи сараланган шахматчиси Фабиано Каруана (АҚШ, 2793) бу турда оқ доналарда Гукеш билан муросага келди. 

Турнир иштирокчилари: Фабиано Каруана (АҚШ, 2793), Ян Непомнящий (FIDE, 2767), Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2766), Нодирбек Абдусатторов  (Ўзбекистон, 2762), Уэсли Со (АҚШ, 2751), Алиреза Фирузжа (Франция, 2751), Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2749), Аниш Гири (Нидерландия, 2746), Дин Лижэнь (Хитой, 2745), Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2721).

Бугун турнирда 8-тур партиялари ўйналади. Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Дин Лижэнь (Хитой, 2745) билан ҳисоб-китоб қилади. Дин 3 очко билан 8-поғонадан жой олган. Сўнгги поғонадаги нидерландиялик Аниш Гири ҳисобида 2,5 очко бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг