UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0 10:14Португалия терма жамоаси Жезуш билан низодан сўнг Роналдунинг 980-голи фонида муносабат билдирди 0 09:43Жавоҳир Синдаров - Гукеш Доммаражу: ўйинларнинг тўлиқ тақвими расман маълум бўлди 0 09:04UFC Fight Night 290 тарози натижалари: уч жангчи вазн қила олмади, улардан бири ортиқча 3,4 кг тош босди 0 08:33Деонтей Уайлдер шу йил енгилмас жаҳон чемпиони билан жанг қилиши мумкин 0 08:02Терма жамоамиз Марокашга мағлуб бўлди 0 19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0

22 авг 07:53
Янгиликлар

Шахмат

Sinquefield Cup. Нодирбек Абдусатторов иштирок этаётган турнирда 3-тур ортда қолди

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Sinquefield Cup турнири бўлиб ўтмоқда.

Grand Chess Tour мусобақасининг бешинчи босқичи ҳисобланган ушбу турнирнинг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этади. Ғолиб шахматчи 100 000 долларга эга чиқади. Мусобақада дунёнинг 10 нафар кучли гроссмейстерлари бош соврин учун баҳсларга киришди. Улар орасида жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов (2762) ҳам бор. 

Афсуски, турнирнинг 3-турида ҳамюртимиз қора доналарда мусобақанинг биринчи рақамли иштирокчиси, жаҳон рейтингида 3-ўринда бораётган Фабиано Каруана (АҚШ, 2793)га имкониятни бой бериб қўйди. Нодирбек иккита дурангдан сўнг илк бор ютқазди. 

Турнир жадвалида пешқадам бўлиб келган Алиреза Фирузжа (Франция, 2751) оқ доналарда ўйнашига қарамай, Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2721)ни мағлуб эта олмади. Партия дуранг билан якунланди. Учинчи турнинг қолган иккита партиясида ҳам томонлар муросага келишди. 

Турнир иштирокчилари: Фабиано Каруана (АҚШ, 2793), Ян Непомнящий (FIDE, 2767), Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2766), Нодирбек Абдусатторов  (Ўзбекистон, 2762), Уэсли Со (АҚШ, 2751), Алиреза Фирузжа (Франция, 2751), Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2749), Аниш Гири (Нидерландия, 2746), Дин Лижэнь (Хитой, 2745), Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2721).

Бугун Нодирбек 4-турда қора доналарда француз Максим Вашье-Лагравга қарши баҳс олиб боради. Учинчи турдан сўнг турнир жадвалида қўшҳокимлик юзага келди. FIDE байроғи остида ўйнаётган Ян Непомняший ва Алиреза Фирузжа 2 очкодан жамғариб, пешқадамлик қилишяпти. Олти нафар гроссмейстер 1,5 очкодан жамғарган. Бир очкога эга бўлиб турган Нодирбек Абдусатторов ва нидерландиялик Аниш Гири сўнгги поғоналардан жой олишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг