UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

20 апр 16:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сирочбек Исмоилов ягона мағлубиятини Шакур Стивенсондан қабул қилиб олган япон боксчисини таслим этди! Уч нафар боксчимиз Кореядаги проф бокс оқшомида жанг қилди

Кеча Корея Республикасининг Намъянжу шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.

Оқшом доирасида жами уч нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди.

Жумладан, марказий жангда 24 яшар андижонлик боксчимиз, WBA Asia камари соҳиби Сирочбек Исмоилов япониялик тажрибали Шуичиро Ёшинога қарши баҳс олиб борди. Енгил вазн тоифасида ташкил этилган 12 раундлик жанг 11-раундда ниҳоясига етди. Исмоилов 33 ёшли рақибини техник нокаут орқали муддатидан олдин мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиқди.

Бу Сирочбекнинг фаолиятидаги ўнинчи жангида қўлга киритган ўнинчи ғалабаси бўлди. У ғалабаларининг еттитасини муддатидан аввал қўлга киритган. Ёшино (17-2, 13 KO) эса кеча карьерасидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. У бунгача ягона бўлиб турган муваффақиятсизлигини 2023 йил апрель ойида енгил вазн тоифасида WBC чемпиони Шакур Стивенсондан қабул қилганди.

Турнир доирасида Андижонда туғилган яна бир боксчимиз — Эгамберди Нуриддинов бошқа бир ўзбек боксчиси Жамшид Риҳсиев билан тўқнаш келди. Ўрта вазн тоифасида ўтказилган 10 раундлик жанг тўлиқ давом этиб, якунда Нуриддинов очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.

Энди Эгамберди Нуриддинов ҳисобида 8 та ғалаба ва 1 та дуранг мавжуд, Риҳсиевнинг рекорди эса 14-7-1 кўринишида.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг