UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

24 янв 12:48
Янгиликлар

Футбол

Скоулз "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисидан узр сўрашдан бош тортди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Пол Скоулз жамоа ҳимоячиси Лисандро Мартинесдан узр сўрашдан бош тортди.

Аввалроқ у аргентиналик футболчининг паст бўйи сабабли ҳимоядаги ўйинини танқид қилган эди.

"Ортга назар ташласак, айтган гапларимиз унчалик тўғри бўлмаганини айтиш мумкин. Лекин мен узр сўрамоқчи эмасман. Мен Мартинес билан Холанд ўртасидаги жисмоний номутаносибликка эътибор қаратмоқчи эдим. Балки бу қандай ифода этилгани унчалик яхши кўринмагандир. Аммо бўлган иш бўлди. У битта яхши ўйин ўтказди. Умид қиламан, у мени ноҳақ эканимни исботлайди. Мен жамоанинг ҳар ҳафта ғалаба қозонишини истайман. Ҳозир ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ одамлар ўз фикрини билдиряпти ва бунга чидашингизга тўғри келади. Сиз дунёдаги энг йирик клублардан бири сафида ўйнайсиз ва, айниқса ишлар кутилгандек кетмаётган пайтда, муайян танқидларга дуч келасиз", — дейди Скоулз.

Аввалроқ Скоулз аргентиналик ҳимоячининг бўйини (175 см) масхара қилгани ва АПЛнинг 22-тури доирасидаги ўйинда "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд уни ҳаводаги курашда осонликча мағлуб этишини таъкидлагани ҳақида хабар берилган эди. Ўша учрашув "Манчестер Юнайтед"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг