23 апр 13:40
Янгиликлар
Футбол
Sofascore. Кечаги учрашувнинг энг яхшиси бўлган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?
Кеча Англия Премьер Лигасининг навбатдаги турида "Манчестер Сити" "Бёрнли" жамоаси меҳмони бўлди.
Ушбу баҳс меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. "Шаҳарликлар" сафида Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Sofascore нашри Ҳусановнинг кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун 7,7 баҳо қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир кечаги учрашувнинг энг яхши ўйинчиси учун бериладиган совринга ҳам эга чиққанди.

Ҳавола :
Фикрлар