05 сен 10:53
Янгиликлар
Футбол
Sofascore. Шомуродов энг зўри. Файзуллаев эса...
Кеча Туркия Суперлигасининг 4-тури доирасидаги "Истанбул Башакшеҳир" - "Галатасарой" (2:3) баҳси бўлиб ўтди.
Мезбонлар сафида Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилишди. Баҳснинг 66-дақиқасида Элдор Шомуродов Аббосбек Файзуллаев томонидан ишланган пенальтини голга айлантирди.
Sofascore нашри кечаги учрашув учун Элдор Шомуродовга 7,4 баҳо қўйди ва бу кўрсаткич мезбон футболчилари орасидаги энг каттаси бўлди. Аббосбек Файзуллаев эса 6,9 баҳога лойиқ кўрилди.

Ҳавола :
Фикрлар