UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0

16 мар 08:37
Янгиликлар

Болалар спорти

“Соғлом авлод учун” кубоги ховослик ёшларга насиб этди

Гулистон шаҳрида Наврўз умумхалқ байрами олдидан спортнинг бадиий гимнастика ва сузиш турлари бўйича “Соғлом авлод учун” кубоги учун спорт фестивали бўлиб ўтди.

“Нафосат олами” шиори остида ўтказилган мазкур фестивалда вилоятнинг 3 шаҳар ва 8 туманидан спортнинг бадиий гимнастика ҳамда сузиш турлари билан мунтазам шуғулланиб келаётган йигит-қизлардан ташкил топган 11 жамоа баҳсларда иштирок этди.

Бадиий гимнастика тури бўйича жами 74 нафар қизлар ўзларининг маҳоратларини намойиш этган бўлса, 100 дан зиёд эркаклар сузиш баҳсларида иштирок этди.

Умум жамоа ҳисобида Ховос тумани терма жамоаси 1-ўринни эгаллади. 2- ва 3-ўринларни эса мос равишда Гулистон ва Янгиер шаҳри жамоаларига қўлга киритди.

– Аҳолининг, айниқса, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни спортга кенгроқ жалб этиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда мазкур фестивалнинг ўз ўрни бор, – дейди “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят филиали раҳбари Ю.Усмонова. – Ажабмас, шу баҳсларда иштирок этган спортчилар халқаро ареналарда юрт байроғини баланд кўтарса.

Фестиваль сўнгида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг