UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0

30 май 11:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

«Соғлом турмуш» медалининг таъсис этилишига спортчиларнинг муносабати қандай? Бобоусмон жавоб берди

Бобоусмон Батуров – бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндори, Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати олтин медали соҳиби, Токио-2020 олимпиадаси лицензианти.

- Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳаси вакиллари учун навбатдаги медаль – «Соғлом турмуш» медали таъсис этилганлиги юртимизда спорт соҳасига, соғлом турмуш тарзини кучайтиришга эътибор ошиб бораётганидан далолатдир.

Шу кунгача юқори натижаларга эришган ўзбекистонлик спортчи ва мураббийлар учун турли медаллар, давлат мукофотлари таъсис этилганди. Ушбу янги таъсис этилган медалда «фронт ортида» туриб меҳнат қилаётган соҳа вакилларининг эътироф этилиши ҳам таҳсинга лойиқ. Медаль билан мукофотланиши мумкин бўлганлар рўйхатини кўрар эканман, у ерда соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари мутахассисларини ҳам кўриб, хурсанд бўлдим. Чунки, биз эришаётган ютуқлар замирида юқорида санаб ўтилган соҳа вакилларининг ҳам ҳиссаси катта. Ишонаманки, айни пайтда ушбу медалга муносиб юртдошларимиз орамизда етарлича топилади. Бу мукофот спорт соҳаси вакилларига қўшимча куч бағишлайди ва уларни янги ғалабалар сари руҳлантиради, - деди Бобоусмон Батуров.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг