UZ

Сўнгги янгиликлар

11:47Canadian Open. Камилла Раҳимова дунёнинг учинчи ракеткасига қарши кортга чиқди 0 11:24Родрининг трансфери "Барселона"га тахминан қанчага тушиши маълум 0 10:59Saint Louis Rapid & Blitz 2026. Чемпион Синдаров - Прагг партиясида аниқланди 0 10:28Қирғизистондаги фожеали ҳалокат ортидан Ғалаба чўққисига чиқиш учун алпинистлар рухсатнома олиши талаб этилмоқда 0 09:56Жозеф Паркердан кокаин учун допинг бўйича айбловлар олиб ташланди 0 09:23Гвардиола Родрига қўнғироқ қилиб, уни "Барселона"га ўтишга кўндирди 0 08:49Чарльз Оливейра яқин дўсти Алан Насиментонинг вафотидан кейин илк бор баёнот берди 0 08:03Лайма Владсоннинг Германиядаги саргузаштлари давом этяпти! Ҳамюртимиз бу сафар ўзидан қарийб 400 поғона баланддаги теннисчини мағлуб этди 0 19:56Рамазон Темиров UFC собиқ юлдузига қарши жанг қилади — манба 0 19:17“Ливерпуль” ва ПСЖ Барколя бўйича келиша олмаяпти 0 18:47Брэди Махачев - Гэрри жанги ҳақида: "Бир дарвоза олдидаги футбол" 0 18:13Таркибида 12 та жанги бор UFC 331 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 17:48"У ўз имиджини бузмоқда". Даррен Тилл Иан Гэррини аёллар ҳақидаги гаплари учун танқид қилди 0 17:17“Ҳеч ким клубдан устун эмас”: “Реал” Винисиусга ультиматум қўйди 0 17:07Ўзбекистонлик сумочи ўзидан уч баравар оғир рақиби устидан тарихий ғалабага эришди (ВИДЕО) 0

01 авг 15:41
Янгиликлар

Бошқалар

Соҳил ўйинларининг мусиқаси тайёр. Аммо...

Теглар :  Соҳил ўйинлари
Аввалроқ Осиё олимпия кенгаши жорий йилнинг 28 ноябрь – 6 декабрь кунлари Хитойнинг Санье шаҳрида ўтказилиши керак бўлган VI соҳил ўйинлари кейинги йилга қолдирилиши ҳақида хабар тарқатган эди. Бироқ...

Кеча Соҳил ўйинлари ташкилий қўмитаси фаолият бошлаганлигининг бир йиллиги муносабати билан Хитойдаги ахборот воситалари орқали Санье ўйинлари расмий мусиқий жамланмасининг тақдимотини ўтказди.

“Саньеда кўришамиз” деб номланган мусиқий жамланма таниқли қўшиқчи Чжэн Хая ижросида инглиз тилида ижро этилган бўлиб, мусиқий ва тасвир жиҳатдан ўйинларнинг барча жиҳатлари қамраб олинган. Жумладан, унда иштирок этадиган валантёрлардан тортиб барча хизматчиларнинг ҳаракат доираси, ҳудуд тарихи ва бошқа кўплаб омиллар алоҳида-алоҳида видео роликлар орқали намойиш этилган.

Осиё олимпия кенгаши ва ушбу мусобақага даҳлдор халқаро спорт ташкилотлари Хитой томонининг ушбу ҳаракатидан таъжжубини яширмади. Коронавирус сабабли соҳил ўйинларининг 2021 йилга қолдирилиши бўйича керакли хужжатлар имзоланаётган бир пайтда Санье спорт тадбирлари “мусиқий бўй кўрсатиши” унинг қайта кун тартибига кўтарилаётганидан далолатдек тасаввур уйғатмоқда. 

Шу ўринда айтиш лозимки, коронавируснинг кенг ёйилиши оқибатида бундан бир ой муқаддам Хитой ҳукумати 2020 йил давомида мамлакатда бўлиб ўтиши белгиланган спорт тадбирларини бекор қилиш бўйича тегишли қарор чиқарган эди. Натижада бир қатор халқаро спорт ташкилотлари жорий йил Хитой ҳудудида ўтадиган тадбирларни кейинги йилга кучирилганлиги бўйича расмий баёнотлар беришди.

Жумладан, тақвим режага асосан Хитойнинг жанубий Хайнань оролларига тегишли Санье шаҳрида ўтказилиши белгиланган VI соҳил ўйинларини кейинги йилнинг қайси саналарига кўчириш борасида Осиё олимпия кенгашида маълум ишлар қилинаётганди. 

Осиё олимпия кенгашининг ocasia.org сайти тарқатган хабарга кўра, Соҳил ўйинлари ташкилий қўмитасининг ушбу ҳаракати барчани таъжжубли ҳолга қўйгани сабабли ООК Хитой вакиллари билан музокараларга киришмоқда.

Тўлқин РЎЗИЕВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг