UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0

03 сен 09:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сонг Нурмагомедов устидан қозонилган ғалаба тасодифий эмаслигини исботлади

Умар Нурмагомедов билан бўлган жанг-дан сўнг Сонг Ядонг россиялик спортчини нокаутга учратган апперкот зарбаси устида махсус ишлаганини маълум қилди.

Хитойлик жангчи ўз ғалабаси тасодифий эмаслиги ҳақидаги даъвосига яққол далил келтирди.

"Ҳеч нарса тасодиф эмасди. Мен нима қилишим кераклигини аниқ билардим. Мен тайёр эдим", — деб ёзди Сонг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. У жанг олдидан қиздирилиш машғулотлари акс этган видеони эълон қилди, унда спортчи россиялик жангчини нокаутга учратган ўнг қўл зарбаси билан якунланадиган апперкотлар сериясини машқ қилаётганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Шанхайда бўлиб ўтган UFC Fight Night 286 турнирининг марказий жангида Нурмагомедов ва Сонг тўқнаш келишди. Жанг иккинчи раунднинг 1-дақиқаси 48-сониясида хитойлик жангчининг нокаут эвазига ғалабаси билан якунланди.

Сонг Ядонг россиялик жангчига муддатидан олдин мағлубият етказган биринчи спортчига айланди. Бунгача Умар Нурмагомедов фақат бир марта — UFC енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун кечган жангда Мераб Двалишвилига ҳакамларнинг якдил қарори билан имкониятни бой берган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг