UZ

Сўнгги янгиликлар

23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0 16:44UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди 0 16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0

17 авг 10:57
Янгиликлар

Шахмат

Сўнгги кунни нисбатан омадли ўтказган Абдусатторов Saint Louis Rapid & Blitz турнирини нечанчи ўринда якунлади?

АҚШнинг Миссури штати Сент-Луис шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари иштирокидаги нуфузли турнир якунланди.

Saint Louis Rapid & Blitz мусобақаси "Grand Chess Tour" лойиҳаси доирасидаги тўртинчи турнир бўлиб, унинг мукофот жамғармаси 175 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Бош соврин учун биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам кураш олиб борди. 

Турнир айланма форматда, рапид ва блиц йўналишларида вақт назоратида ўтказилди. Гроссмейстерлар 9 тур рапид, 18 тур блиц йўналишида ўзаро дона суришди. Мусобақанинг дастлабки уч куни рапид, охирги икки куни блиц баҳслари ўтказилди. 

Турнир иштирокчилари: Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон), Левон Аронян, Фабиано Каруана, Ҳикару Накамура, Леньер Домингес, Уэсли Со (ҳаммаси АҚШ), Максим Вашье-Лаграв, Алиризо Фирузжа (иккиси Франция), Ян Непомняший (FIDE), Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон)

Турнирнинг сўнгги куни Нодирбек Абдусатторов Ян Непомняший, Фабиано Каруана, Алиризо Фирузжа, Максим Вашье-Лаграв, Левон Аронянни мағлубиятга учратди. Нодирбекка ютқазганига қарамай, Фирузжа 13 очко билан турнир чемпионига айланди. Чемпиондан 3 очко кам жамғарган Уэсли Со иккинчи ўринни банд этган бўлса, Ҳикару Накамура кучли учликка якун ясади. Ҳамюртимиз эса 10 нафар иштирокчи орасида 8-ўрин билан кифояланди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг