UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

11 янв 18:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Соро Мадримовнинг техник нокаутини ўзгартириш бўйича WBА қарорини кутмоқда

Мишел Соро ва унинг менежерлари қила оладиган ягона нарса - кутиш.

Соронинг адвокати Дэвид Берлин 21 декабрдаги мактубида WBА'га мурожаат қилиб, унинг ярим ўрта вазн тоифасидаги мижози Мишел Соронинг Исроил Мадримов билан жангнинг баҳсли натижасини қайт кўриб чиқиб, рақибнинг техник нокаутини ўзгартиришни сўради. Ўзбекистон бокс комиссияси 17 декабрь кунги жанг комиссиясида WBА расмийлари бўлганлиги ва ташкилот қоидалари қўлланилгани сабабли расмий натижани ўзгартиришга фақат WBА ваколатли эканлигини тан олди.

Ўтган йили WBА штаб бошлиғи этиб тайинланган собиқ промоутер Гари Шоу франциялик Соро (35-3-1, 24 КО) ва Мадримов (8-0, 6 КО) вакилларига Панама шаҳридаги санкция ҳақида маълум қилди. Ташкилотнинг чемпионат қўмитаси «Янги йилдан кейин йиғилиш ўтказиб», расмий натижани ўзгартириш керакми ёки йўқлигини аниқлайди.

Берлин ўзининг расмий норозилигида Мадримов тўққизинчи раунд якунланиши учун қўнғироқ чалинганидан кейин Сорога аниқ «олти ёки етти жавобсиз зарба» берганини таъкидлади. На ҳакам Салвадор Салва, на Мадримов тўққизинчи раундни якунлаш учун урилган бонг овозини эшитмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
11 янв 21:21:46
CHELSEA2211
Jangni bekor qilish kerak...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг