UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0

09 окт 20:22
Янгиликлар

Теннис, Дзюдо, Футбол, Хоккей

Спорт ҳафта ичида. Ушбу ҳафтада ўзбек спортида юз берган асосий воқеликлар

Теглар :  Диёр Мавлонов
Ўзбек спортида юз берган асосий воқеликлар билан таништирамиз!

Olamsport.com сайтида янги рукн! Эндиликда ҳар ҳафта якунида ушбу ҳафта давомида бўлиб ўтган эътиборга молик мусобақа, ўйинлар ва уларнинг натижалари билан таништириб борамиз!

Ўтган ҳафтани ўзбек спорти учун омадли кечди деб бўлмайди, албатта! Уч кунда учта эҳтимолий чемпионликни йўқотдик, қолаверса ўз мезбонлигимизда ўтаётган дзюдо бўйича Жаҳон биринчилигида муваффақиятсиз старт олдик. Шундай қилиб, ушбу ҳафтада содир бўлган асосий воқеликларнинг қисқача тавсифини эътиборингизга ҳавола этамиз!

5 октябрь, Футбол бўйича ОФК кубоги. "Оқ бўрилар" ўз уйида ярим финални бой берди ёхуд "Сўғдиёна"нинг ОФК кубогидаги "эртаги" ҳақида

Чоршанба куни, яъни 5 октябрь куни Жиззахда ОФК кубогининг ярим финали доирасида мезбон "Сўғдиёна" Малайзиянинг "Куала-Лумпур" жамоасини қабул қилди. Ўйиннинг асосий вақти, қолаверса, қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясига амаллаб етиб келган икки жамоа баҳсида, омад малайзияликларга кулиб боқди. Ушбу учрашувгача жиззахликлар гуруҳ босқичини қийинчиликсиз енгиб ўтишган эди. Аммо плей-офф босқичида Жиззахда ўтган "Истерн" билан баҳс "Сўғдиёна"нинг ҳақиқий кучини кўрсатиб қўйган эди, наздимизда. Хуллас, айнан "Куала-Лумпур" жиззахликларнинг айнан бир услубга эга эмаслиги, ўйинни фақат баъзи футболчиларгагина "қуриши" ва яна бир асосий муаммо - майдон талаб даражасида эмаслигини кўрсатиб қўйди. Шу тариқа, Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси ОФК кубогидаги ўзига хос "эртаги"ни якунлади.


5/6/9 октябрь, Хоккей бўйича Қозоғистон очиқ чемпионати. Таркиб борасида муаммолар борлигига қарамасдан кетма-кет ғалабалари билан қувонтираётган "Ҳумо" ҳақида

Чоршанба куни Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон очиқ чемпинатида "Алмати"га қарши илк сафар ўйинини муваффақиятли ўтказди. Учрашув 1:4 ҳисобида "Ҳумо" фойдасига якунланди. "Алмати" жамоаси мусобақада аутсайдерлардан бири ҳисобланади. "Ҳумо" ушбу фактордан яхши фойдаланган ҳолда, "Алмати"га қарши кечган иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Сафардаги иккинчи учрашув 2:5 ҳисобида тошкентликлар фойдасига якунланди. Ушбу ғалабадан сўнг "қанотлилар" турнир жадвалида бешинчи поғонага кўтарилиб олишган бўлса, "Алмати" ўн биринчи поғонага тушиб кетишди. Бугун эса "Ҳумо" мусобақанинг айни дамдаги пешқадами - "Сариарка"га қарши ўйнаб, 1:3 ҳисобида, афсуски мағлуб бўлишди. Ушбу мағлубиятдан сўнг хоккейчиларимиз турнир жадвалида ўз ўрнини вақтинчага сақлаб қола олди. Кейинги ўйин эртага сафарда "Сариарка"га қарши бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.


6/14 октябрь, Дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати. Ўз юртимизда ўтаётган биринчиликдаги омадсизлигимиз ҳақида

6 октябрь куни пойтахтимиздаги "Ҳумо арена"да дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди. Илк кунги баҳсларда ҳамюртларимиздан -48 кг вазнда Ҳалимаҳон Қурбонова ҳамда -60 кг вазнда Дилшодбек Баратов иштирок этишди. Қурбонова иккинчи босқичдаёқ "қоқилди". Баратов эса бронза медали учун блокда муваффақиятсиз иштирок этиб, бешинчи ўрин билан кифояланди. Шундай бўлишига қарамасдан, Баратовнинг натижаси айни дамда Ўзбекистон учун энг яхшиси бўлиб турибди. Иккинчи кунги баҳсларда эса -66 кгда Сардор Нуриллаев иштирокини иккинчи босқичдан бошлаб, шу ернинг ўзида тўхтатиб қўяверди. -52кгдаги қизларимиз Сита Қадамбаева ва медаль кутганимиз - Диёра Келдиёровалар ҳам афсуски илк баҳслардаёқ мағлуб бўлишди. Кеча, 8 октябрь куни бўлиб ўтган баҳслар ҳам Ўзбекистон учун омадсиз ўтди. -73 кг вазндаги йигитларимиз - Муроджон Йўлдошев ва Шаҳрам Аҳадов илк босқичдан иштирокини бошлашди ва учинчи босқичга қадар етиб боришди. Аммо учинчи босқичда кучли рақибларга тўқнаш келишган ҳамюртларимиз афсуски мағлуб бўлишди. Бундан ташқари, кеча -57 кг вазнда қизларимиз - Шукуржон Аминова ҳамда Нилуфар Ермаганбетова илк баҳсларидаёқ мағлубиятга учрашди. Бугунги, тўртинчи кун ҳам бошқаларидан фарқ қилгани йўқ. Эркаклар ўртасида -81 кг вазнда Шарофиддин Болтабоев иккинчи босқичда тожикистонлик рақибини енгиб, учинчи босқичда япониялик рақибига Golden Score'да мағлубият аламини тотди. Қизлар ўртасида -63 кг вазндаги Севинч Исоқова ҳам илк босқичда ғалаба қозонгани ҳолда иккинчи босқичда мағлуб бўлди. Эртага, мусобақанинг бешинчи куни доирасида Ўзбекистон шарафини -90 кг вазнда Давлат Бобонов, -70 кг вазнда эса Гулноза Матниёзва ҳамда Шоҳиста Назаровалар ҳимоя қилишади.


6/8 октябрь. Футзал бўйича Осиё чемпионати. Ўзбекистоннинг муҳим ўйиндаги мағлубияти, ҳотиржамроқ ўйиндаги "бомба"си

6 октбярь куни Қувайтда бўлиб ўтган Футзал бўйича Осиё чемпионатининг ярим-финал баҳслари бўлиб ўтди. Ушбу босқичга мезбон - Қувайтни енгиб, етиб келган Ўзбекистон Японияга қарши турнирдаги энг қийин баҳсини ўтказди. Учрашув 1:2 ҳисобида афсуски, японлар фойдасига ҳал бўлди. Баҳсда ўзбекистонликлар кеч старт олишгандек бўлди, гўё. 1:1 ҳисобида якунланган биринчи бўлимдан сўнг, ҳамюртларимиз "ухлаб қолишди" ва натижада японлар ўзлари учун жуда ҳам муҳим бўлган иккинчи голни уриб олишди. Сўнгра, ҳимояга "ётган" японларга гол уришнинг уддасидан чиқа олмадик. Ва натижада финал чиптасидан айрилдик. Кеча бўлиб ўтган учинчи ўрин учун баҳсда эса терма жамоамиз ўзларидан бир неча баробар кучсиз (айни дамда) Тайланд термасини 8:2 (!) ҳисобида енгди. Ушбу учрашувда жамоамиз катта куч сарфлашмади, сарфлайдиган ўйин ҳам бўлмади, ўзи. Ҳусниддин Нишонов ҳар икки баҳсда жуда яхши ҳаракат қилди. Бундан ташқари, Суннатилла Жўраев, Анасхон Раҳматов, Элбек Тўлқиновлар терма учун лойиқ эканини кўрсатиб қўйишди. Турнир якунида Ўзбекистон терма жамоаси "fair play" совринига лойиқ кўрилди. Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида бешинчи бор Осиё чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритишди.


7 октябрь. Футбол. Ногирон ва ампутантлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати. "No Comment"

7 октябрь куни ўтказилган ногирон-ампутант футболчилар ўртасидаги 17-жаҳон чемпионатининг ярим финал учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси Туркияга мағлуб бўлди. Дунёнинг энг кучли термасига қарши чиқишганига қарамасдан, футболчиларимиз ўзини йўқотиб қўйишмади. 50 дақиқа давомида муносиб қаршилик кўрсатишди рақибларига. Аммо, ушбу ўйинда ҳамюртларимизга фақатгина омад етишмади. Энди Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ўрин учун ўйинда Гаити термасига қарши майдонга чиқади. Учрашув тафсилотлари билан кейинроқ батафсил тўхталамиз.


8 октябрь. Теннис. Фомин/Файзиев "Девис"дан сўнг ва ниҳоят "уйғонишди"

Испаниянинг Аликанте шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" турнири кеча ўз ниҳоясига етди. Ушбу турнирда, юртдошларимиз Сергей Фомин ва Санжар Файзиев жуфтлиги мусобақа финалига етиб келганди. Ҳамюртларимиз кеча ҳал қилувчи баҳсда Робин Хасе (Нидерландия) / Альбано Оливетти (Франция) тандемига қарши баҳс юритишди. 1 соат 38 дақиқа давом этган ўйинда афсуски теннисчиларимиз 6:7, 5:7 ҳисобларида имкониятни бой беришди ва турнир вице-чемпионлиги билан кифояланишди. Шундай бўлишига қарамасдан, бу теннисчиларимиз учун катта танаффусдан сўнг қўлга киритилган муваффақиятдир. Ҳар ҳолда, деярли ҳар доим саралашдан нарига ўта олмаётган теннисчиларимиз учун бу катта муваффақият ҳисобланади.


Муаллиф - Диёрбек Мавлонов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг