UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

01 сен 07:21
Янгиликлар

Тадбирлар

Спорт жамоатчилиги Мустақиллик ва эзгулик монументига гулчамбар қўйди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик тўйини халқимиз улкан ютуқлар ва кўтаринки кайфиятда қарши олмоқда.

Жорий йилда “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган эзгу ғоя асосида нишонланаётган энг улуғ ва энг азиз байрам – Мустақиллик кунини мамлакатимиз спорт жамоатчилиги ҳам ўзгача кайфиятда кутиб олишди.

Қувонарлиси, ушбу сана арафасида бир қатор спорт турлари бўйича ўтказилган энг нуфузли мусобақаларда атлетларимиз шоҳсупага кўтарилиб, ўз ғалабаларини Истиқлол айёмига бағишлашмоқда.

Хусусан, яқинда Венгрияда бўлиб ўтган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида терма жамоамиз аъзолари бронза медали ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга чиққан бўлса, параканоэчиларимиз эришган муваффақиятлар бунданда салмоқли бўлди. 

Шунингдек, дзюдо бўйича Японияда ҳали давом этаётган жаҳон чемпионатида терма жамоамиз аъзоси Шарофиддин Лутфуллаев кумуш медалга сазовор бўлди. Хуллас, фахр ва ғурур қилишга арзигулик ютуқларимиз талайгина.

Маълумки, ҳар йили 31 августда турли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ҳамда фаоллари Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументига гулчамбар қўйишади. Жумладан, бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ходимлари, спорт фахрийлари ҳамда таниқли спортчилардан иборат жамоа ҳам Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди.

Таъкидлаш жоиз, мустақил мамлакатда, тинчлик ҳукмрон жойда тараққиёт бўлади, юксалиш бўлади. Мустақиллигимизнинг йигирма саккиз йиллиги кенг нишонланаётган шу улуғ кунларда буни спорт жамоатчилиги янада теран ҳис қилмоқда, десак асло муболаға бўлмайди. Ўз навбатида юртимиз атлетлари бунга жавобан халқаро майдонларда эришаётган оламшумул ғалабалари ила мустақиллигимизни янада мустаҳкамлашга ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг