UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Дастин Порье Рамазон Темировни мақтаб, унга рақиб таклиф қилди 0 18:21Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги 70 та медали учун жами қанча мукофот пули тўланади? 0 17:15Фабио Каннаваро: "Терма жамоада соғлом рақобат бўлиши керак" 0 16:39Теннисчи Александра Бармичева J200 Истанбул турнирида чемпион бўлди 0 15:57UFC 335 турнирининг марказий жанги BMF камари учун бўлиб ўтади (ПОСТЕР) 0 15:16Президент Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни табриклади 0 13:01Brisbane-2032 Олимпиадасининг какаду қушидан илҳомланган логотипи расман тақдим этилди (ФОТО) 0 12:02Осиё ўйинлари: Хитой матбуоти ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ходими Чжан Юнингни бўғиб олганини таъкидламоқда 0 11:07Алекс Перейранинг кейинги рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 10:00Осиё ўйинларида бешинчи бўлган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0

05 авг 11:59
Янгиликлар

Спорт курашлари

Спорт курашчиларимиз ЖЧда 7 та медаль қўлга киритишди

Болгариянинг София шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги кунида юнон-рим кураши бўйича беллашувлар ўтказилди. Жаҳон чемпионатининг охирги куни терма жамоамиз учун кумуш медаль билан якунланди. -45 килограмм вазн тоифасида Асадбек Баҳромов финалда қозоғистонлик рақиби Саматбек Изимгалига имкониятни бой бериб қўйди. 

Шу тариқа терма жамоамиз классик кураш йўналишида 1 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган бўлса, бутун мусобақа давомида эса 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларини жамғарди. София турнирида қаҳрамонга айланган вакилларимиз рўйхати:

Олтин медаль

Умиджон Жалолов (эркин кураш, -55 кг)

Кумуш медаль

Камронбек Қадамов (эркин кураш, -48 кг)
Асадбек Баҳромов (юнон-рим кураши, -45 кг)

Бронза медаль

Аброр Атабаев (юнон-рим кураши, -55 кг)
Муштарий Толипбекова (қизлар кураши, -40 кг)
Ситора Толипбекова (қизлар кураши, -46 кг)
Рушана Абдукаримова (қизлар кураши, -65 кг)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг