UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Неймар "Барселона"га ультиматум қўйди 0 19:38Шунқор Абдурасулов Чеченистондаги турнир финалида жанг қилди 2 19:05Абдуғофуров тарозидан ўтди, у рақибидан деярли 4 кг енгил чиқди + ФОТО 3 18:40Баҳодир Жалолов Чеченистонда қозоғистонлик рақибини нокаутга учратиб, турнир ғолибига айланди 5 18:29"Реал" Наваснинг ўрнига 4 номзод топиб қўйди 0 18:03Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанги Ўзбекистонда ҳам жонли эфирда намойиш этилади 2 17:41Токио-2020 Паралимпиадасига учинчи йўлланма қўлга киритилди 0 17:17Шахматчиларимиз Қирғизистондаги мусобақада муваффақиятли иштирок этишмоқда 0 16:51Конор йил охирига қадар октагонга қайтиши мумкин 0 16:31"Манчестер Юнайтед" испаниялик форвард билан келишувга эришди 0 16:12Жангга оз вақт қолганда Азизбек Абдуғофуровнинг рақиби ўзгарди 3 15:52Шоҳжаҳон Эргашевнинг жангини қандай қилиб жонли эфирда томоша қилиш мумкин? 1 15:41Санжар Файзиев Москва турнирида 1/2 финалга чиқди 0 15:29Фернандо Торрес бугун фаолиятидаги сўнгги ўйинни ўтказади 0 15:12Мария Шарапова: Кечки учрашувлар бошқача, йўқ дея олмайман 0

28 авг 20:20
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Спортчиларимиз Осиё ўйинларининг ўнинчи кунида еттита медални қўлга киритишди

Теглар :  Осиё ўйинлари
Бугун Индонезияда XVIII Осиё ўйинларининг ўнинчи кун баҳслари якунланди.

Ҳамюртларимизнинг иштирокига оид янгиликларни ушбу саҳифа орқали онлайн тарзда кузатиб боришингиз мумкин бўлди.


Кун якунларига кўра, етти нафар ўзбекистонлик спортчи совриндорлар қаторидан ўрин олишга муваффақ бўлди.

Олтин:

Маъруф Ғайбуллоев (кураш)

Муҳсин Ҳисомиддинов (кураш)

Гулнор Сулаймонова (кураш)


Кумуш:

Сабина Ташкенбаева (бадиий гимнастика)

Руслан Бўриев (кураш)


Бронза:

Нурбек Тўраев (кураш)

Ойсулув Абдумажидова (кураш).


19:02. Шу тариқа, спортчиларимизнинг иштирокига бағишланган матнли трансляциямизни якунлаймиз.


18:30. Ситора Ҳамидова 5000 метрга югуришда саккизинчи натижани кўрсатди.


18:02. Нигина Шарипова 200 метрга югуриш баҳсларида ярим финалга чиқди. 


17:52. Боксчимиз Бобоусмон Батуров Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси Хюн Чун Лимдан 5:0 ҳисобида устун келди ва ярим финалга йўл олди.


17:50. Курашчимиз Гулнор Сулаймонова финалда ҳиндистонлик Пински Балҳарадан устун келди ва Осиё ўйинларининг олтин медалига эга чиқди!


17:47. +90кг вазн тоифасида Муҳсин Ҳисомиддинов эронлик Жафар Паҳлавонижагҳарга қарши гиламга чиқди ва ғалаба қозонди! Яна битта олтин!


17:39. Маъруф Ғайбуллоев Осиё ўйинлари ғолиби! У финалда Руслан Бўриевни мағлуб этди ва олтин медалини қўлга киритди. Руслан Бўриев эса кумуш медални терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйди.


17:32. Аёллар ўртасида ўтказилаётган баҳсларда эса Ойсулув Абдумажинова ҳиндистонлик рақибига ютқазиб қўйди. Гулнор Сулаймонова эса бошқа бир ҳинд спортчисини мағлуб этиб, финалга йўл олди.


17:15. Курашчимиз Нурбек Тўраев эронлик рақибга имкониятни бой берди ва бронза медали билан кифояланди. Энди у финалда бошқа бир ҳамюртимиз Муҳсин Ҳисомиддиновга қарши жанг қилади.


17:05. Муҳсин Ҳисомиддинов афғонистонлик рақибдан устун келди ва финалга чиқди. 


16:58. Маъруф Ғайбуллаев эронлик рақибидан устун келди ва финалга чиқди. -66кг вазн тоифасида ўзбекча финал кўрамиз!


16:53. Курашчимиз Руслан Бўриев Хитой Тайпейи вакилини мағлуб этди ва финалга йўл олди.


16:42. Ярим финаллар бошланди. Ҳамюртларимиздан 3та олтин, 3та кумуш кутамиз!


16:25. Совринли ўринлар учун баҳслар бироздан сўнг бошланади.


16:20. Кураш. Олти нафар курашчимизнинг барчаси ярим финалга йўл олди:

-66кг: Руслан Бўриев - Хаоченг Чанг (Хитой Тайпейи)
-66кг: Маъруф Ғайбуллоев - Ганбарали Ганбари (Эрон)

+90кг: Муҳсин Ҳисомиддинов - Мансур Сарвари (Афғонистон)
+90кг: Нурбек Тўраев - Жафар Паҳлавонижагҳар (Эрон)

-52кг: Гулнор Сулаймонова - Малапрабҳа Ядҳав (Ҳиндистон)
-52кг: Ойсулув Абдумажидова - Пински Балҳара (Ҳиндистон)


15:40. Бадиий гимнастикачимиз Сабина Ташкенбаева яккалик баҳсларида 65,850 натижа кўрсатди ва кумуш медаль соҳибасига айланди. Нуриниссо Усмонова эса тўртинчи ўрин билан кифояланди.


14:40. -66кг вазн тоифасидаги спортчиларимиз Маъруф Ғайбуллаев Филиппин, Руслан Бўриев эса Непал вакилини мағлуб этиб, чорак финалга чиқди.


14:18. -52кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган спортчимиз Гулнор Сулаймонова индонезиялик мезбон спортчини мағлуб этди ва 1/8 финалга йўл олди.


13:23. Кураш. Нурбек Тўраев илк жангида ливанлик рақибини мағлубиятга учратди ва 1/8 финалга йўл олди.


12:57. Кураш. -66кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган яна бир спортчимиз Руслан Бўриев 1/16 финалда мўғулистонлик Саасандшаҳ Жаргалсаиханга қарши гиламга чиқди ва 10:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги даврага йўл олди.


12:41. Бадиий гимнастикачимиз Сабина Ташкебаева ўз салаш босқичида энг яхши натижа билан финалга йўл олди. Соат 13:00да медаллар учун чиқиш бошланади.


12:05. Осиё ўйинларида илк маротаба ўзбек миллий кураши! Маъруф Ғайбуллаев мезбон спортчини 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва нимчорак финалга йўл олди.


11:58. Боксчимиз Шунқор Абдурасулов қирғизистонлик рақибга қарши рингга чиқди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасига эга бўлди.


11:14. Жасурбек Латипов чорак финал доирасида индонезиялик Алдомс Сугурога қарши жанг қилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди


09:32. Боксчиларимиз эса соат 11:00дан бошлаб иштирокларини бошлайдилар. Роппа-роса 11:00да Жасурбек Латипов рингга кўтарилади. Соат 11:45да Шунқор Абдурасулов, 17:15да эса Бобоусмон Батуров ярим финал чиптаси учун рингга чиқадилар.


09:30. Маълумот учун, бугун илк маротаба Осиё ўйинларида ўзбек миллик кураши бўйича мусобақалар ўтказилади. Беллашувларга соат 12:00дан бошлаб старт берилади. Бугунги баҳсларда миллий курашимиз бўйича 6 нафар спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилади.


09:24. Екатерина Воронина енгил атлетиканинг кўпкурашида иштирокини бошлаб юборган.


09:17. 200 метрга югуриш баҳсларининг саралашида иштирок этган Нигина Шарипова ярим финалга йўл олди. У ўз гуруҳида биринчи бўлиб маррага етиб борди.


09:10. Ассалому алайкум. Осиё ўйинларининг бугунги кунидан матнли трансляцияни бошлаймиз.



Енгил атлетика:

Нигина Шарипова (200м югуриш, саралаш ва ярим финал)

Екатерина Воронина (кўпкураш: баландликка сакраш, ядро улоқтириш, 200м югуриш)

Ситора Ҳамидова (5000м югуриш)


Бадиий гимнастика:

Сабина Ташкенбаева (яккалик, финал)
Нуриниссо Усманова (яккалик, финал)


Кураш:

(саралаш ва финал)

-52кг: Гулнор Сулаймонова
-52кг: Ойсулув Абдумажидова
-66кг: Маъруф Ғайбуллоев
-66кг: Руслан Бўриев
+90кг: Нурбек Тўраев
+90кг: Муҳсин Ҳисомиддинов


Бокс:

(чорак финал)

-52кг: Жасурбек Латипов
-60кг: Шунқор Абдурасулов
-69кг: Бобоусмон Батуров

От спорти:

(Жамоавий)

Ғайрат Назаров
Нуржан Туякбаев
Умид Комилов
Оқил Собиржонов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+2   
28 авг 12:39:41
Muhar
Kurashishi ko‘rsatishsin 100 foiz medal olamizku! Qoidalaniyam bilvolardik
+2   
28 авг 12:26:36
Kurtlar Vadisi
Сабина Ташкенбаева 65.850 балл билан олтин медални қўлга киритди
+2   
28 авг 12:14:51
umid samatov
mana shular hammasi korrupsiyaga bog'liq .muhim sport bahslarini sotib olsalaringda namoyish eta olmaysizlar. kurash musobaqasi yaqqol misol
+1   
28 авг 12:49:57
Unkind
Shuncha jurnalistimiz Indoneziyada nima qilib yuribdi?!!! Nega musobaqalar to'liq, tezkor yoritilmayapdi? G'olib sportchilarimizdan intervyular ham kam.
+1   
28 авг 11:50:44
umid samatov
iltimos sport telekanali xodimlari. Sizlar shunchalik korrupsiyaga botgansizlarki buni sizlarda qanaqa sharhlovchilar ishlayotganligidan bilish mumkin. Eldorni sportni sharhlagani odamni o'ylantiradi sunchalik past saviyali odamni ishlayotganligi hech qanday qabul qilib bo'lmas. yana ikkita yangisini ishga olibsizlar bittasini qo'li keraksiz juda xunuk tarzda harakat qilib turadi bittasi bitta gapda kamida ikki marta hi deb pauza beradli sharmanda qildilaring hamma yoqni
+1   
28 авг 09:45:54
Shahzod Xojayli
Н.Шарипова. 200 м.га югуриш. Саралаш. 07:45. Яримфинал. 17:50
Е.Воронина. Кўпкураш (Баландликка сакраш – 08:30, ядро улоқтириш – 14:45, 200 м.га югуриш – 18:25).
С.Ҳамидова. 5000 м.га югуриш. 18:15.
Бадиий гимнастика. 13:00 – 18:00

Сабина Тошкенбоева, Нуриниссо Усмонова. Яккалик. Финал.
Кураш

О.Абдумажидова, Г.Сулаймонова. 52 кг. Саралашдан – финалгача. 14:00 – 16:00
Р.Бўриев, М.Ғайбуллаев. 66 кг. Саралашдан – финалгача. 14:00 – 16:00
Н.Тўраев, М.Ҳисомиддинов. 90+ кг. Саралашдан – финалгача. 14:00 – 16:00
Бокс

Ж.Латипов. Чорак финал. 11:00
Ш.Абдурасулов. Чорак финал. 11:45
Б.Батуров. Чорак финал. 17:15
От спорти

Ғ.Назаров, Н.Туякбоев, У.Комилов, О.Собиржонов. Жамоавий. (1-босқич. 06:00 – 08:00, 2-босқич. 12:00 – 14:00
Синхрон сузиш

А.Морозова, А.Елташева, Д.Шомирзаева. Саралашдан финалгача. 08:00 – 09:00, 12:00 – 13:00
+1   
28 авг 09:20:57
Inomjon
Енгил атлетика.

Н.Шарипова. 200 м.га югуриш. Саралаш. 07:45. Яримфинал. 17:50
Е.Воронина. Кўпкураш (Баландликка сакраш – 08:30, ядро улоқтириш – 14:45, 200 м.га югуриш – 18:25).
С.Ҳамидова. 5000 м.га югуриш. 18:15.
Бадиий гимнастика. 13:00 – 18:00

Сабина Тошкенбоева, Нуриниссо Усмонова. Яккалик. Финал.
Кураш

О.Абдумажидова, Г.Сулаймонова. 52 кг. Саралашдан – финалгача. 08:00 – 16:00
Р.Бўриев, М.Ғайбуллаев. 66 кг. Саралашдан – финалгача. 08:00 – 16:00
Н.Тўраев, М.Ҳисомиддинов. 90+ кг. Саралашдан – финалгача. 08:00 – 16:00
Бокс

Ж.Латипов. Чорак финал. 11:00
Ш.Абдурасулов. Чорак финал. 11:45
Б.Батуров. Чорак финал. 17:15
От спорти

Ғ.Назаров, Н.Туякбоев, У.Комилов, О.Собиржонов. Жамоавий. (1-босқич. 06:00 – 08:00, 2-босқич. 12:00 – 14:00
Синхрон сузиш

А.Морозова, А.Елташева, Д.Шомирзаева. Саралашдан финалгача. 08:00 – 09:00, 12:00 – 13:00
   
28 авг 23:49:59
Husniddin Mirzaliyev
Телеграмда Теннис Янгиликлари каналига обуна бўлинг! Ўзбек ва жахон тенниси янгиликларидан доимий хабардор бўлинг!!! Ссилка: https://t.me/Tennis007
   
28 авг 21:06:50
Узбегим тв
Хаммага Галаба моро бучин. ким билади шу билан Кураш тугадими? яна кайси спорт турудан бемалол 5-6 та олтин ололамиз?
   
28 авг 20:19:00
Ahror Halimboyev
Ertaga 11:00 Xasanboy Dustmatov -Turkubay uulu mirlan(kgz)
16:15 Miraziz MirzahalilovKharkuu Erkh amar(mgl)
   
28 авг 20:14:20
Ahror Halimboyev
xullas 60kg va 56kg da qozoqlar yutqiziwibdi. Jadvalga kora qolganlari bilan faqatgina finalda tushishimiz mumkin ekan.
   
28 авг 18:42:06
Sirojiddin Joraqobilov
Qozog'istondan o'tib ketdik. Tailanddan ham!
   
28 авг 18:16:32
SHERZOD MILANO
5000 yuguroshda 8 ôrin bôldi
   
28 авг 18:01:46
SHERZOD MILANO
9 Õzbekiston
9 oltin
15 kumush
14 bronza
   
28 авг 17:35:58
umid samatov
sinxrom suzishda vakillarimiz 5 o'rinni egallashdi 200 metrga yugurishda qizimiz finalga 6 chi natijani olishdi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг