UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0

24 сен 09:51
Янгиликлар

Дзюдо

Спортчиларимиз Рамзан Кадиров кўз ўнгида ўтган мусобақада шохсупага кўтарилишди ФОТО

Чеченистоннинг Грозний шаҳрида дзюдо бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди.

Ўз тарихида тўққизинчи маротаба ташкил этилган Турпал-Али Зелимханович хотирасига бағишланган ушбу мусобақада Украина, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Словения, Россиянинг 19 та минтақасидан келган жами 250 нафардан зиёд дзюдочилар ғолиблик йўлида татамга чиқишди. 

Халқаро турнирда беш нафар ўзбекистонлик дзюдочилар ҳам ўз маҳоратларини намойиш этишди. Грозний татамиларида Шаҳбоз Нурматов (-60 кг), Жалолиддин Бойназаров (-73 кг), Юсуфбек Нормаматов (-81 кг), Беҳруз Амандавлатов (-66 кг) ва Шоҳруҳ Мамарасулов (+100 кг) юртимиз шарафини ҳимоя қилди. 

Қувонарлиси, Бекзод Тўрабоев шогирдларидан икки нафари ғолиб ва совриндорлар сафидан жой эгаллади. -66 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Беҳруз Амандавлатов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. Шоҳруҳ Мамарасулов эса бронза медалига сазовор бўлди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
24 сен 12:39:21
Бек Махмудов
Рамзон кодиров бизни боксчилар хакида нма деди экан кечаги чемпионатда, жуда кизикдим
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг