UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0

07 авг 15:49
Янгиликлар

Тадбирлар, Осиё ўйинлари

Спортчиларимизни Осиё ўйинларига кузатиш маросими бўлиб ўтди + ФОТО

Яна бир неча кундан сўнг, аниқроғи 18 август куни Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинлари старт олади.

Бугун, 7 август куни Миллий олимпия қўмитаси биносида ушбу мусобақада иштирок этадиган спортчиларимизни расмий кузатиш маросими ташкил этилди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Ўзбекистон Республикаси Президент девони масъул ходими Зафар Бакиев, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, етакчи спортчиларимиз, спорт федерациялари вакиллари ва оммавий ахборот воситаси ходимлари иштирок этишди.


Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов очиб берди.

“Ўзбекистон спорт делегацияси муҳим мусобақа остонасида турибди. Яна бир неча кундан сўнг Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари старт олади. Яқинлашиб келаётган мусобақа биз учун тарихий аҳамият касб этади. Чунки, миллий спортимиз - Кураш айнан ушбу Осиё ўйинларидан бошлаб мусобақа дастурига киритилди. Бу ўзбек спортининг навбатдаги ютуғи бўлди десак муболаға бўлмайди.

Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича улкан ҳажмда иш олиб борилди. Етарли шароитлар яратиб берилди. Шуни унутмангки, ортингизда халқимиз ва Президентимиз турибдилар. Бор маҳоратингизни кўрсатиб, ўзбек ёшлари нималарга қодир эканликларини намойиш этинг. Ишонаманки, мусобақа ҳар доимгидан ҳам омадли бўлади. Ой бориб, медаллар шодаси билан қайтинглар”, - деди Азиз Абдуҳакимов.


Шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳам сўзга чиқиб, спортчиларимизга омад тилади.

“Осиё ўйинларида қатнашадиган спортчиларга омад тилаймиз. Шахсан Президентимиз сизлардан муваффақиятли иштирок кутмоқдалар. Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимига яқинда тайинландим. Насиб қилса, қайтиб келганингиздан сўнг учрашамиз, бафуржа суҳбатлашамиз. Ўйинларда барчага омад тилайман. Осиё ўйинларида медалларимиз кўп бўлсин. Ёруғ юз билан кутиб олайлик”, - деди Дилмурод Набиев.




Шундан сўнг Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов Ўзбекистон спорт делегацияси учун эксклюзив тарзда ишлаб чиқарилган спорт либослари ҳақида гапирди.

“Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясига чет эл компаниялари томонидан қизиқиш бу даражада бўлади деб ўйламагандик. Спорт экипировкалари бўйича чет эл компаниялари бизга таклиф билан чиқишди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Хитойнинг «QIERTE Co. Ltd» компанияси томонидан PRES-JOG бренди остидаги спорт либосларини танлади. Экипировкаларни танлашда Индонезиянинг субтропик иқлими, у ернинг ёмғирли об-ҳавоси ҳисобга олинди. Умид қиламанки, ушбу либослар биз учун омадли бўлади”, - деди Жасур Матчанов.



Сўнгра, Азиз Абдуҳакимов делегациямиз байроқдори Исроил Мадримовга тантанали равишда Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғини топширди.


Эслатиб ўтамиз, 18 август куни бошланадиган Осиё ўйинларида юртимиз шарафини 232 нафар спортчи 30та спорт турида ҳимоя қилади. Ўз навбатида Миллий олимпия қўмитаси ҳам яқинлашиб келаётган Осиё ўйинларида спортчиларимиздан муваффақиятли иштирокни кутиб қолади.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг