UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди 0 19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0

22 фев 09:20
Янгиликлар

Тадбирлар

“Спортни сев, спорт билан яша!”: Қорақалпоғистоннинг чекка ҳудудларида спорт мусобақалари ўтказилмоқда

“Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, аҳолини оммавий спортга кенг жалб этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, аҳолини оммавий спортга кенг жалб этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

2021 йилнинг февраль ойи Қорақалпоғистон Республикасида “Стол тенниси ойлиги” этиб белгиланганлиги муносабати билан Мўйноқ тумани “Бозатау” овул фуқаролар йиғинида жойлашган “Ақ кеме” болалар соғломлаштириш марказида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида стол теннис бўйича мусобақа ўтказилди. Унда жами 40 нафар иштирокчи қатнашди. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Тахтакўпирда эса туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ҳудуддаги «Ғарезсизлик» маҳалласида жойлашган «Даўқара» ўйингоҳида тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида енгил атлетика мусобақасини ташкил этди. Унда умумтаълим мактабларидан қарийб 70 нафар ёшлар иштирок этди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг