UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

05 мар 08:19
Янгиликлар

Тадбирлар

Спортнинг техник ва амалий турлари янада оммалашади

Миллий матбуот марказида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ҳарбий хизматга чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини янада такомиллаштиришга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш, уларни маънан етук ва жисмонан соғлом қилиб камол топтириш соҳасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

“Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши раиси ўринбосари Мажид Умаров Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида ҳамкор ташкилотлар билан бирга ишлаб чиқилган медиа-режа юзасидан маълумот берди.


Мазкур ҳужжат 36 банддан иборат бўлиб, спортнинг техник ва амалий турларини кенг жамоатчилик, айниқса, ёшлар ўртасида тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга хизмат қилади. Ташкилотнинг ҳудудий кенгашлари йил давомида “Биз ватанпарварлармиз” шиори билан спорт мусобақаларини тизимли равишда ташкил қилиш, кўргазмали тадбирларда ёшлар фаоллигини оширишни режалаштирган.

Мутахассислар “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан ҳудудларда спортнинг техник ва амалий турларига кирувчи картинг, автокросс, авторалли, мотокросс, триатлон, дуатлон, ҳарбий амалий кураш, ёзги биатлон, ўқ отиш, авиамодель, ракетамодель каби спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш, спортчиларнинг Осиё ва жаҳон чемпионатларида иштирокини таъминлаш масалаларига эътибор қаратди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг