UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Месси ва Роналду тарихда илк бор бир жамоада ўйнайди! 0 19:02Исроил Мадримов илмий унвонга эга бўлди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 18:42Шавкат Раҳмонов Махачевни танқид қилди 0 18:16Наоя Иноуэ фаолиятини қачон якунлаши мумкинлигини айтди 0 17:45Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб берди 0 17:13"Барселона" собиқ футболчиси бутсаларини михга илди 0 16:42UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоевнинг вазнидаги ҳолат қандай? 0 16:13"Энди Пётр Янни нокаут қилишим мумкин. Биринчи жангимизда жуда ёш эдим" - Сонг Ядонг 0 15:40Арман Царукян: "Махачев билан жангми? Аввал енгил вазнда камида беш марта чемпионликни ҳимоя қилмоқчиман" 0 15:12"Манчестер Сити" футболчиси энди Саудия Арабистони Про лигасида ўйнайди 0 14:30Шавкат Раҳмонов нима учун Чимаев билан тушунмовчилик бўлгани ҳақида гапириб берди 0 13:45Қозоғистон Осиё ўйинлари учун таркибини расман эълон қилди 0 13:13"Торехан қайси асосга кўра танлаб олинди?". Жусуповнинг мураббийи Қозоғистон терма жамоасидаги адолатсизлик ҳақида гапирди 0 12:42ПСЖнинг 10 футболчиси "Олтин тўп" мукофотига даъвогарларнинг Топ-30`талигига киритилди 0 12:11Бекзод Қурбонов Германиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди 0

12 янв 16:18
Янгиликлар

Футбол

Сречко Катанец: "Сурияга қарши ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва миллий жамоамиз футболчиси Жалолиддин Машарипов Осиё кубоги биринчи туридан ўрин олган Сурия терма жамоасига қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида қатнашишди.

- Жаноб Сречко, Сурияга қарши ўйиндан нималар кутяпсиз?

- Биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизнимизни кўрсатишни мақсад қилганмиз. Ҳаммаси оддий, эртага учрашувда ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз.

- Жалолиддин Машарипов, ўйин ва мусобақа ҳақида нималар дея оласиз?

- Мен Осиё кубогида иккинчи марта қатнашяпман. Бундан жуда бахтлиман. Бу турнирдан кўп нарса кутяпмиз. Бизни қўллаб-қувватлаш учун Қатарга жуда кўп мухлисларимиз келган. Бу нарса албатта футболчиларни хурсанд қилади.

- Ўзбекистон термасидаги фаолиятингиз давомида энг асосий ўйинчиларингиздан бири бўлган Элдор Шомуродов жароҳат олди ва Осиё кубогида қатнашмайди. Бу вазиятда сизда бошқа захира режаси борми?

- Биз унинг йўқлигидан бироз афсусдамиз, Элдор биз учун қандай муҳим ўйинчи эканини барча билади. Исталган жамоа Шомуродов, Машарипов каби ўйинчилар ўз таркибида бўлишини истайди. Биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз, ҳаммаси жойида.

Жалоллидин, бу сизнинг иккинчи Осиё кубогингиз. Ўтган сафар жамоа таркибида НестеровАҳмедов каби жуда кўп тажрибали ўйинчилар бор эди. Бу сафарги таркиб анча ёш. Олдинги терма жамоа билан ҳозиргиси ўртасида қандай фарқлар бор?

- Бир неча кун аввал ҳам шу масалани ўйлагандим. Аввалги таркибдан фақатгина мен ва Отабек Шукуров ҳозир ҳам ўйнамоқдамиз. Элдор жароҳат олиб қолди. Менимча, ҳозирда бизда кўпроқ интизом, ўйин услубимиз ва ишонч бор. Аввалги таркибда ном тарафлама, таланти тарафлама кучли бўлган бўлиши мумкин, бироқ ҳозирда биз анча тактик ва жамоавий жиҳатдан кучлироқмиз. Шу тарафлама биз ҳозирда кучлироқ бўлсак керак деб ўйлайман.

- Жаноб Катанец, биринчи рақибингиз бўлган Сурия терма жамоасига қандай баҳо бера оласиз?

- Олдин бир неча марта Сурияга қарши ўйинлар ўтказганман. Улар жуда кучли ва кескин жамоа, жанговарлик жуда юқори. Ҳозир улар ҳақида барча нарсани биламиз, улар ҳам биз ҳақимизда ҳамма нарсани билишади. Бу сафар рақиб таркибида янги футболчилар бор. Бир нечта кучли легионерлар ҳам бор. Бу албатта уларнинг кучли тарафи. Сурияга қарши ўйин жуда қийин бўлади. Умид қиламанки, биз яхшироқ ҳаракат қиламиз.

- Сурия терма жамоаси била ўйиндан нималар кутяпсиз?

- Мен анча йилдан бери футболдаман. Ҳар сафар янги нарса ўрганман. Олдин зўр ҳаракат қилган футболчи, бу сафар ёмон ўйнаши мумкин. Футбол шуниси билан қизиқ. Ҳаммаси вазиятга, рефериларга ва ҳолатга боғлиқ. Умуман ҳар бир деталь муҳим. Олдиндан ҳеч нарсани била олмаймиз. Бизнинг ишимиз ўз ўйинимизни кўрсатиш ва тартибни сақлаш.

- Жалолиддин, бу сизнинг иккинчи Осиё кубогингиз эканини айтдингиз. Ўз тажрибангиздан келиб чиқиб, жамоадаги ёш футболчиларга нималарни ўргатишингиз мумкин?

- Биринчи сафар ҳам ёмон ўйнамаганмиз. Австралияга қарши ҳам яхши ҳаракат қилгандик. Пенальтилар сериясида ютқазиб қўйгандик. Бизнинг жамоа ҳозирда жуда кучли. Жуда яхши жамоа шаклланган. Буни ЖЧ саралашидаги Эронга қарши ўйинда ҳам кўрсатиб қўйдик. Ҳозир мухлисларимизда ҳам, бизда ҳам ишонч юқори. Биз уларни хурсанд қилиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Менимча, тўртталикка кирсак керак.

- Жаноб Катанец, БААда жуда яхши ўйин кўрсатаётган Азиз Ғаниев нега терма жамоага чақирилмади? Шунчаки, бу борадаги позициянгиз қизиқ...

- У ҳозир жамоа таркибида эмас. Терма жамоада йўқ футболчи ҳақида гапириш қанчалик тўғри, билмайман. Бу менинг қарорим ва буни муҳокама қилишни истамайман. 

- Жалолиддин, Ўзбекистон терма жамоасида ҳар доим яхши жамоа бўлган, аммо ҳар сафар нимадир етмаган. Тўртталикка киришимиз кераклиги ҳақида гапирдингиз, бу нарсага футболчилар қанчалик ишонмоқдалар? Қандай факторларга асосланиб бунга ишонмоқдасиз?

- Олдин терма жамоада бир ёки иккита лидер бўларди. Ўшанда уларнинг ўйини ўхшамаса, жамоа ютқазиб қўярди. Ҳозир эса бизда кимнингдир, хатто менинг ўйиним ўхшамаса ҳам жамоа буни билдирмайди. Ҳозир эса бизда кимнингдир, хатто менинг ўйиним ўхшамаса ҳам жамоа буни билдирмайди. Эътибор берсангиз, ҳозир бизда захиридан тушган ўйинчилар доим яхшироқ кўринмоқда. Бу жамоа захирасининг анча кучли эканидан далолат. Ҳозирда терма жамоада бир хил кучга эга иккита таркиб шаклланган. Миллий жамоамиздаги ёшлар ҳам жуда яхши даражага чиқишди.

- Жалолиддин, сиз жуда тажрибали футболчисиз. Таркибдаги аксар футболчилар учун бу биринчи Осиё кубоги. Ўз тажрибангизни қай тарзда бошқа ўйинчиларга етказасиз?

- Тўғри, кўп футболчилар учун Осиё кубоги биринчиси. Термадаги футболчиларимизнинг жуда кўпи катта ўйинларда майдонга тушишган. ОЧЛ, ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги, Жаҳон чемпионати ва ҳаказо. Ўйлайманки, Осиё кубогида ёш ўйинчиларга бу турнир қийин бўлмайди. Кимгадир қийин бўлса, биз ўз қўлимиздан келган барча ёрдамни бериб келяпмиз.

Маълумот учун, Осиё кубоги гуруҳ босқичи илк туридан ўрин олган Ўзбекистон - Сурия учрашуви 13 январь куни соат 22:30да старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг