01 мар 19:27
Янгиликлар
Стерлинг Петр Янга қарши жанг режасини эълон қилди
"Жангга рухсат берилиши биланоқ октагоннинг марказини эгаллаб оламан. Кори Сандхаген билан жангда қилган ишимни такрорлайман - мен уни бурчакка тақаб қўяман. У мени зарба билан кутиб олишга ҳаракат қилади, менга яқинлашиши биланоқ уни йиқитаман. Балки у ўрнидан туришга ҳаракат қилиши мумкин, лекин яна уни улоқтираман", - деди америкалик RT Sport ММА телеканалига берган интервьюсида.
Стерлинг Яннинг собиқ рақиби Магомед Магомедов билан алоқа ва машғулотлар уни ўтмишда UFC чемпиони жангларга тайёргарликда допинг ишлатиши мумкин деган фикрга олиб келганини ҳам айтиб ўтди.
"Магомед менга Петрнинг биринчи жангга қараганда анча кучлироқ бўлганини айтди. Бу нима билан боғлиқлигини билмайман ва мен ҳукм қилишим керак эмас. Бироқ у энди USADA назорати остида жанг қилмоқда ва умид қиламанки, бирон нарса бўлса ҳам энди у бундай қилмайди", - дея сўзларига якун ясади Стерлинг.
Эслатиб ўтамиз, Петр Ян ва Алжамейн Стерлинг ўртасидаги чемпионлик жанги бизнинг вақт билан 7 март куни Лас-Вегасдаги UFC 259 турнири доирасида бўлиб ўтади.
Фикрлар