UZ

Сўнгги янгиликлар

07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0

03 май 14:47
Янгиликлар

Стол тенниси

Стол тенниси. Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида ғолиблар аниқланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Фарғона шаҳрида спортнинг стол тенниси тури бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан келган жами 258 нафар ўсмирлар ғолиблик йўлида беллашдилар. 

Ўғил болалар ўртасида ўтказилган яккалик баҳсларида Самарқанд вилояти вакили Ш.Искандаров 1-ўринни қўлга киритган бўлса, қизлар ўртасида Тошкент вилояти спортчиси М.Магдиева ғолиб бўлди. 

Чемпионат доирасида жуфтлик ўйинлари ҳам ўтказилди. Ўғил болалар ўртасидаги учрашувларда Тошкент шаҳри вакили Ж.Истамов ва Д.Лутфуллаев, қиз болалар ўртасидаги баҳсларда эса Фарғона вилоятидан М.Баҳодирова ва С.Бахтиёрова жуфтликлари барча рақиблардан устун келиб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилдилар.

Чемпионат якунида ғолиб ва совриндорларга медаллар билан бирга Фарғона вилояти солиқ бошқармасининг қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳам топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг