UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0

23 окт 18:28
Янгиликлар

Теннис

Султонов 1067-поғонада бораётган рақибини қийинчилик билан енгди

Бугун куннинг иккинчи ярмида Мисрнинг Шарм Эл-Шейх шаҳрида теннис бўйича М25 тоифасига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари старт олди.

Ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ушбу турнирнинг биринчи рақамли теннисчиси сифатида саралангани ҳақида хабар берган эдик. Ҳозиргина мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси илк давра учрашувини ўтказди. 

Сербиялик 24 ёшли Стефан Латиновичга қарши кечган 2 соату 40 дақиқалик баҳсда Султонов иродали ғалабага эришди. Биринчи сетни тай-брекда 6/7(4) бой берган теннисчимиз якунда ирода кўрсата олди - 6/4, 6/3. 

Таққослаш учун, Султонов ATP рейтингида 232, Латинович эса 1067-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Эртага Ҳумоюн 1/8 финалда рейтингнинг 586-поғонасида бораётган швециялик Лео Боргга қарши кортга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг