UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0 12:12"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 11:30Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга IBA Nomad 16 турнири бўлиб ўтади (Тўлиқ кард) 0 10:44Шоҳжаҳон Эргашев, Умар Кремлёв, "Сатурн" ва бошқалар. IBA Nomad турнири олдидан face-to-face ва вазн ўлчаш маросими ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:13Алишер Усмонов АПЛ жамоасини сотиб олмоқчи — talkSPORT 0 09:42Сузувчи Илья Сибирцев яна Ўзбекистон рекордини янгилади 0 09:18Жаҳон чемпионатининг илк кунида икки боксчимиз рингга чиқиб, ҳар иккиси ғалабага эришди 0 08:45Волкановски UFC ярим енгил вазн дивизионидаги энг хавфли жангчи кимлигини айтди 0 07:30СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони иттифоқ даврида келишилган ўйинлар қандай ташкил этилганини айтди 0 00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0

03 апр 16:53
Янгиликлар

Теннис

Султонов Барлетта "Челленжер" турнирида 19 ёшли йигитга ютқазди

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов Италиянинг Барлетта шаҳрида ўтказилаётган турнирда иштирок этаётган эди.

Ушбу "Челленжер" туркумига кирувчи мусобақанинг мукофот жамғармаси 91 250 еврони ташкил қилади. Турнирда 8-рақам остида таснифланган Ҳумоюн илк даврада украиналик Олександр Овчаренкони камбэк эвазига мағлубиятга учрата олганди - 2/6, 7/6(3), 7/5. 

Афсуски, бугун Ҳумоюн 76 дақиқа давом этган 1/8 финал баҳсида хорватиялик 19 ёшли Матей Додигга 4/6, 3/6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ҳумоюн биринчи сетда 3/0 ҳисобида олдинга ҳам ўтиб олганди, аммо бу муваффақиятини ривожлантира олмади.  

Таққослаш учун, 26 ёшли Султонов ATP рейтингида 229, Додиг эса 320-ўринни эгаллаб турибди. Бу икки теннисчининг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. Ҳумоюн 4, Матей 1 та эйс зарбасини амалга оширган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг