UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0

30 июн 12:28
Янгиликлар

Теннис

Султонов Брюссель турнири бош соврини учун кортга чиқади

Бельгиянинг Брюссель шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича М25 тоифасига кирувчи теннис турнири ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам муваффақиятли одимлаяпти. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси мусобақанинг ҳал қилувчи финал иштирокчисига айланди.  

Брюссель турнирида учинчи рақам остида таснифланган Султонов 1/2 финалда Эрги Киркинни 6/3, 6/4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Туркиялик теннисчи турнирда биринчи рақам остида сараланган бўлиб, дунёнинг 254-ракеткаси бўлиб турибди. Бу теннисчилар учун ўзаро иккинчи учрашув бўлди. Шу йил январь ойида Қатардаги турнирнинг финалида Киркин Султоновни енгиб (3/6, 6/1, 7/5), бош соврин соҳибига айланганди. Ҳумоюн ўша мағлубият учун реванш олди.

Ҳамюртимизнинг финалдаги рақиби бироздан сўнг маълум бўлади. Ярим финалда икки нидерландиядик теннисчилар - Макс Хукс ҳамда Ден Оуден ўзаро ҳисоб-китоб қилади. Хукс ATP рейтингида 420, Оуден 336, Султонов эса 330-поғонадан жой олган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг