UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0 12:28Фьюри Жошуа билан жанг қаерда ўтказилишини тасдиқлади + ФОТО 0 12:02Лондон полицияси Ўзбекистон спорт формасидаги кишини жиноятда гумонлади + ФОТО 0 11:36Расман. Маҳмуд Мурадов фаолиятидаги энг катта гонорар учун жанг қилади 0 11:11Ямаль яна бир совринга эга чиқди 0 10:4510 октябрь кунги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди 0 10:17Царукян UFC`даги қайси қоидани ўзгартирмоқчи эканини айтди 0 09:49Асу Алмабаевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

22 июл 11:21
Янгиликлар

Теннис

Султонов Сеговия турнирида эски таниши билан уч сетлик учрашув ўтказди

Испаниянинг Сеговия шаҳрида теннис бўйича Challenger 75 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 91,250 еврони ташкил этувчи Open Castilla y Leon Villa de el Espinar турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам иштирок этмоқда. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси илк даврада грузиялик Саба Пурцеладзега қарши кортга чиқди. Икки соату олти дақиқа давом этган баҳсда Саба ўтган ҳафтадаги мағлубият учун реванш олди - 4/6, 6/4, 6/3. 

Таққослаш учун, Султонов айни пайтда ATP рейтингида 268, Пурцеладзе эса 273-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро учинчи учрашуви бўлди. Ўтган ҳафта Ҳумоюн Испаниядаги турнирнинг илк босқичида Сабани уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратганди. Ўтган йили ўзаро ўтказилган илк баҳсда ҳам ҳамюртимизнинг қўли баланд келганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг