03 сен 16:48
Янгиликлар
Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди
International Challenger-Zhangjiagang саралаш турнирида иккинчи рақам остида таснифланган ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов икки ғалабаси эвазига асосий тўр йўлланмасига эга чиққан эди. Биринчи ракеткамиз Сергей Фомин эса рейтингдаги ўрни бўйича тўғридан-тўғри асосий тўрда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганди.
Эътиборлиси, қуръа натижасига кўра икки теннисчимиз асосий тўрнинг илк даврасида ўзаро тўқнаш келди ва унда Султонов Фоминни 7/5, 6/0 ҳисобида мағлубятга учратди. Афсусуки, Ҳумоюннинг ўзи ҳам 1/8 финалда мағлубият аламини тотиб кўрди ва мусобақадаги иштирокини якунлади.
Теннисчимиз бир дақиқаси кам икки соат давом этган баҳсда австралиялик 24 ёшли Энцо Агиардга 6/7(1), 4/6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. ATP рейтингида 513-поғонада бораётган Яшил қитъа вакили 1/16 финалда турнирда бешинчи рақам остида таснифланган, дунёнинг 255-ракеткаси, япониялик Хаято Мацуокани мусобақадан чиқариб юборганди - 6/3, 6/4.
Таққослаш учун, айни пайтда Султонов ATP рейтингида 466, Фомин эса 295-ўринни эгаллаб турибди. Ҳумоюн 7, Энцо 8 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар ҳамюртимизда кўп бўлди - 2 га 0. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди.

Фикрлар