UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0

11 май 09:38
Янгиликлар

Шахмат

Superbet Poland Rapid & Blitz. Вэй И рапид турнири ғолиби. Нодирбек Абдусатторовнинг натижаси қандай бўлди?

Польша пойтахти Варшава шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли Superbet Poland Rapid & Blitz турнирида рапид баҳслари ортда қолди.

Мукофот жамғармаси 175 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада дунёнинг кучли 10 нафар гроссмейстери бош соврин учун баҳсларга киришганди. Кеча рапид турнири якунланди ва унда хитойлик Вэй И 13 очко билан ғолибликни қўлга киритди. Ўнта турда мағлубиятга учрамаган Магнус Карлсен 12 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. 

Дунё рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов эса 8 очко жамғариб, ҳиндистонлик Эригайси билан 6-7 ўринларни бўлишиб олди. Кеча рапид турнирининг сўнгги куни шахматчилар учта партияда ўзаро дона суришди. Нодирбек Вэй Ига қарши қорада доналарда ўйнаб ютқазди. Ян-Кшиштоф Дуда ва Кирилли Шевченко билан дурангга имзо чекди.    

Вэй И - Нодирбек Абдусатторов партияси 

Бугун икки даврали блиц турнирига старт берилади. Унда ҳар бир ғалабага 1, дурангга эса 0,5 очко тақдим этилади. Турнир ғолиби 40 000 долларга эга бўлади.   

Иштирокчилар: Магнус Карлсен (Норвегия, рапид 2828/блиц 2886), Вэй И (Хитой, 2758/2684), Ян-Кшиштоф Дуда (Польша, 2748/2766), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2733/2661), Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон, 2704/2675), Аниш Гири (Нидерландия, 2687/2715), Аржун Эригайси (Ҳиндистон, 2671/2744), Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2649/2651), Винсент Каймер (Германия, 2647/2610), Кирилл Шевченко (Руминия, 2622/2546).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг