UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

14 июн 10:53
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. Бугун "Навбаҳор" Қаршида, "Пахтакор" Жиззахда ўйнайди

Бугун Coca Cola Суперлигасида Қарши ва Жиззахдаги учрашувлар билан 4-тур ўйинлари давом эттирилади.

Coca Cola Суперлига. 4-тур
14 июнь, якшанба
18:00 “Сўғдиёна” — “Пахтакор” (“Sport” TV LIVE)
Ҳакамлар
: Темур Тўхтасинов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Анвар Маражабов, Равшан Абдивоҳидов
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

"Сўғдиёна" ва "Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатлари тарихида 48 бор тўқнаш келган. Уларнинг 40 тасида "шерлар" ғалаба қозонган бўлса, 4 тадан беллашувда дуранг ва жиззахликлар зафари кузатилган. Рақиб дарвозаси 123 марта ишғол этилиб, 38 тўп ўтказиб юборилган. Жиззахдаги ўйинларнинг 18 тасида "Пахтакор" муваффақиятга эришган. Уч мартадан эса мезбонларнинг қўли баланд келган ва дуранг натижа қайд этилган.

Жиззахда 2013 йил 0:0 ҳисобида тугаган учрашувда "Сўғдиёна" уйдаги охирги очкосини қўлга киритган. Сафардаги сўнгги 6 баҳсда "Пахтакор" кетма-кет ғалабага эришган.

20:00 “Насаф” — “Навбаҳор” (“Sport” TV LIVE)
Ҳакамлар
: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Шухрат Ражабов
Назоратчи: Арслон Хотамов
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов

Бу клублар Ўзбекистон чемпионатида ҳозирга қадар 46 бор тўқнаш келишган. 22та учрашувда "аждарлар", 12та баҳсда "лочинлар" ғолиб бўлишган. 12та ўйинда дуранг қайд этилган.

Қаршида ўтказилган 23та учрашувдан 3тасида "Навбаҳор" зафар қучган. Охирги икки мавсум "Насаф" ўз уйида бу жамоани мағлуб эта олмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг