UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0

28 авг 08:33
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. "Пахтакор" сентябрь бошида учта ўйин ўтказади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Coca Cola Суперлиганинг II давра учрашувлари карантин қоидалари юмшатилганидан келиб чиқиб, уй-сафар тизимида ўтишини маълум қилганди.

Сир эмаски, “Пахтакор” футбол клуби Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасида иштирок этиш учун 10 сентябрь куни Қатарга йўл олади. Шу боис, Суперлига учрашувларини тўлиқ якунига етказиш учун ЎзПФЛ “Пахтакор” клубининг 10 сентябрга қадар 3 та расмий ўйинда майдонга тушиши кераклигини маълум қилди ва режага киритди. Бунда “Пахтакор” кетма-кетликда “Навбаҳор”, “Бухоро” ва “Металлург” клубларига қарши кураш олиб бориши керак.

ЎФА Терма жамоалар маркази 3 сентябрь куни Тожикистонга қарши ўртоқлик ўйини бор эканидан келиб чиқиб, “Бухоро” ва “Навбаҳор” жамоалари кетма-кетлигини ўзгартиришни сўради. Аммо “Бухоро” клуби марказлаштирилган мусобақада қолган жамоалардан битта кўпроқ ўйинда майдонга тушгани, шунингдек, клубни бир қатор футболчилар тарк этганидан келиб чиқиб, мазкур таклифга рози бўлмади. 

Ўз навбатида “Пахтакор” клуби Қатар сафари олдидан Наманган ёки Муборакда эмас, яқинроқ ҳудудда учрашув ўтказиши тўғрироқ бўлиши, шундан келиб чиқиб, кетма-кетликни тақвим бўйича белгилаш тўғри бўлишини маълум қилди. ЎзПФЛ клубларнинг бу таклифларини ҳурмат қилади. 

Шундан келиб чиқиб, учрашувлар қуйидаги саналарга белгиланди:

1 сентябрь, 19:00 “Навбаҳор” — “Пахтакор”

5 сентябрь, 18:00 “Бухоро” — “Пахтакор”

8 сентябрь, 19:00 “Металлург” — “Пахтакор”

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг