UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

01 фев 22:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Супероғир вазн тоифасида Ўзбекистон чемпиони проф рингдаги фаолиятини нокаутли ғалаба билан бошлади

Бугун Россия Федерациясининг Калининград шаҳрида профессионал бокс оқшоми ўтказилмоқда.

Аввалроқ, ушбу жанг оқшомида икки нафар ҳамюртимиз - Шукуржон Раҳимов ва Одилжон Аслонов рингга кўтарилиб, ғалаба қозонганликлари ҳақида хабар қилгандик. 

Ҳозиргина супероғир вазн тоифасида 2019 йилги Ўзбекистон чемпиони Улуғбек Мубинов проф боксдаги илк жангини ўтказди. Мазкур баҳсда ҳамюртимизга босниялик Срдан Говердарица рақиблик қилди. 

6 раундга мўлжалланган жанг 3-раундда якунланди. Улуғбекнинг рақиб бошига берган зарбасидан сўнг рақиб жангни давом эттира олмади ва ҳакамлар техник нокаут қайд этишди. 

Маълумот учун, Говердарица шу кунгача проф боксда 15 та жанг ўтказиб, 7 та жангда ғалаба қозонганди (6 та нокаут). 8 та жангда мағлуб бўлган (5 та нокаут). Бугун у профессионал рингдаги 9-мағлубиятини қабул қилиб олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг