UZ

Сўнгги янгиликлар

08:39Англия лига Кубоги. 4-даражали лиганинг 18-ўриндаги жамоаси "Арсенал"ни турнирдан чиқариб юборди 0 07:57Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 07:06Янгиланган UFC рейтингида Кавана кўтарилди. Темировчи? 0 20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0

09 окт 08:21
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сув полочилар пойтахтда, академик эшкак эшувчилар эса Тошкент денгизида жам бўлишди

Мамлакатимизда жорий этилган карантин талаблари аста-секин юмшатилиши билан спорт турлари бўйича терма жамоаларимиз ҳам ўқув-машғулот йиғинларини бошлашмоқда.

Жумладан, айни кунларда сув полоси ҳамда академик эшкак эшиш бўйича миллий терма жамоаларимиз навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 2 октябрдаги 1125-сонли буйруғига мувофиқ 6-29 октябрь кунлари сув полоси бўйича 16 нафар спортчи ҳамда икки нафар тренер Тошкентдаги Сув спорти турларини ривожлантириш марказида ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этишган. Мазкур ўқув-машғулот йиғини сув полоси бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси учун Италиянинг Триест шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи нуфузли Халқаро турнирга пухта тайёргарлик кўришига хизмат қилади.

24 нафар спортчи, 5 нафар тренер ҳамда бир нафар шифокордан иборат академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент денгизида жойлашган Сув спорти турлари бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби тассаруфидаги спорт базасида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.

Мазкур ўқув-машғулотлар йиғини март ойида Таиланднинг Паттайя шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб бериш баробарида ўсмирлар ва ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни миллий терма жамоа сафига саралаб олишга хизмат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг