UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

17 фев 12:48
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сув полоси бўйича лицензион мусобақа бекор қилинди, унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашиши керак эди

Халқаро сузиш федерацияси (FINA) Токио 2020 Олимпиадаси учун сув полоси бўйича Осиё лицензион мусобақасини бекор қилди.

Inside The Games'нинг хабар беришича, бунинг ўрнига 2018 йилги Осиё ўйинлари натижалари ҳисобланадиган бўлди. Маълумот учун, Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинларида эркаклар ўртасида Қозоғистон, аёллар ўртасида эса Хитой ғолиб бўлганди. 

Аввалига аёллар ўртасидаги лицензион мусобақа 12-16 февраль кунлари Қозоғистонда ўтказилиши лозим эди. Кейин мусобақа номаълум муддатга қолдирилди. FINA ушбу мусобақани қабул қила оладиган мамлакат топилмаганидан сўнг шундай қарорга келди. Энди Қозоғистон ва Хитой автоматик равишда Токио-2020 лицензиясини қўлга киритди.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси узоқ муддатдан буён ушбу мусобақага тайёргарлик кўраётганди. Терма жамоамизга Сербиядан мураббийлар ҳам жалб этилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг