UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Ғалаба: Акмалжон Исроилов IBA Жаҳон чемпионатида ҳам ғолибликни кўзламоқда 0 21:06Энг оғир вазнли боксчимиз Арман Махановнинг ЖЧдаги дебюти муддатидан олдин якунланди 0 20:59“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда 0 20:52ЖЧ-2025. Жавоҳир Умматалиев иккинчи жангида ҳам ғалабага эришди 0 19:03Асадхўжа Мўйдинхўжаев ЖЧда учинчи чемпионлик сари юришни бошлади: илк босқичда осон ғалаба 0 17:33"Илтимос, баҳона қилишни тўхтат". Мераб Двалишвили — Пётр Янгa 0 17:12"Барселона" "Ливерпуль"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди 0 16:51Пётр Ян Мераб ҳақида: "Ҳар қандай машина синaди" 0 16:30Двалишвили: "Мен дивизионни тозаламоқчиман, тепага-пастга сакраб юрмоқчи эмасман" 0 16:09"Шанба куни мени энг яхши формамда кўрасиз" - Пётр Ян 0 15:48Александр Гейнрих: "Қуръада Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз" 0 15:27Жо Роган UFC оғир дивизионининг қутқарувчисини айтди 0 15:06Хоразмда пара пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди 0 14:45Тошкентда 80 000 доллар мукофот пулига эга Президент кубоги бошланди 0 14:24Виталий Денисов: "Рақибларимиз Бразилия, Франция бўлишини истайман" 0

21 окт 15:58
Янгиликлар

Теннис

Suzhou Challenger. Мамлакатимизнинг етакчи теннисчилари асосий тўрнинг илк даврасида кортга чиқишди

Хитойнинг Сучжоу шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи, мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир давом этмоқда.

Мамлакатимизнинг биринчи ва иккинчи ракеткалари — Ҳумоюн Султонов ҳамда Сергей Фомин мусобақанинг саралаш баҳсларидаги иштироклари орқали асосий тўрга йўл олганди. Султонов икки саралаш учрашувида ғалаба қозонган бўлса, Фомин ютқазса-да, омадли мағлуб сифатида турнирнинг асосий иштирокчилари сафига қўшилганди.    

Ҳар икки теннисчимиз бугун асосий тўрнинг илк давра учрашувини ўтказишди. ATP рейтингида 395-ўринни эгаллаб турган Ҳумоюн Хитой Тайпейи шарафини ҳимоя қилаётган Ву Тинг Линга кутилмаганда 5/7, 3/6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ву Тинг ATP рейтингида 529-поғонадан жой олган бўлиб, у ҳам ҳамюртимиз сингари асосий тўрга саралаш баҳслари орқали етиб келганди. 

Бироз аввал якунига етган Сергей Фомин иштирокидаги учрашув ҳам биз учун омадсиз бўлди. Теннисчимиз япониялик Рента Токудога фақат биринчи сетда қаршилик кўрсата олди - 4/6, 1/6. Тенннисчилар шу кунгача ўзаро уч маротаба тўқнаш келишган бўлса, барчасида Кунчиқар юрт вакили зафар қучган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг