UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

05 май 13:23
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сузиш бўйича семинарда мураббийларимиз замонавий методикаларни ўрганишди

Бутунжаҳон сузиш федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Learn to Swim Program” дастури ўз ниҳоясига етди.

Бир неча кун давом этган ушбу ўқув курсида Республикамизда ёш сузувчиларга ушбу спорт сирларини ўргатаётган мураббийлар билимларини янада бойитишди. Кеча ушбу семинарда муваффақиятли қатнашган мураббийларга сертификатлар топширилди. 

Тадбирда Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Дурдона Раҳимова ҳамда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этди. Семинарларни америкалик таниқли эксперт Генадиус Соколовас ўтказди. Унда маҳаллий мураббийлар ёшларни ўргатишга оид сўнгги, замонавий методикалар асосида билимларини бойитишга муваффақ бўлишди.

Расмийлар мураббийларни ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаганликлари билан қутлаб, унда олган билимлари янги чемпионларни кашф қилишда ас қотишини таъкидлашди. Қайд этиш жоиз, бу америкалик эксперт иштирокидаги семинарнинг биринчи босқичи эди.

Режага кўра, келгуси тадбирда каттароқ ёш тоифасидаги сузувчиларнинг тренерлари ўқитилади. Келгуси семинар 5-12 май кунларига мўлжалланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг