UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0

27 фев 09:01
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сузувчиларимиз олдига Олимпиада медалини қўлга киритиш вазифаси қўйилди

Умид Аҳмаджонов ва Шоакрам Исроилов Миллий олимпия қўмитасида оғир атлетика, велоспорт ҳамда сузиш федерациялари вакиллари билан учрашди.

Йиғилишда кўтарилган асосий масала терма жамоа таркибида рақобатни кучайтириш, вилоятларда селекционер мураббийларни самарали ишлаши учун шароит яратиш, спортчиларни витаминлар билан таъминлашга эътибор қаратиш, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Олимпия захиралари коллежидан терма жамоаларимизга иқтидорли спортчиларни жалб қилиш тизимини яратиш, ўз навбатида БЎСМ фаолиятларини кучайтириш, қабул квоталарини тизимини тубдан ислох қилишдан иборат эди.        
   

     

Ундан ташқари Умид Аҳмаджонов учрашув давомида федерациялар штат жадвалларини қайта кўриб чиқиш, уларда маркетинг ва матбуот хизматлари ролини кучайтиришга ҳам алоҳида эътибор бериш лозимлигини таъкидлаб ўтди. 

Тан олиш керак, сўнгги 26 йил давомида мамлакатимизда спорт тизими деярли издан чиқиб кетган. Кўпгина федерациялар ўзбошимчалик билан иш юритиб келгани, керак бўлса бўлмаса хорижий ўқув машғулотлар йиғинларини ўтказгани, савияси паст халқаро мусобақаларда иштирок этиб давлат пулини бекорга сарфлаб келишганлиги бугун маълум бўлиб қолмоқда. 

Айнан шу каби ҳолатларга чек қўйиш, маблағларни мақсадли сарфланишини таъминлаш мақсадида бундан буён Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳар бир федерацияни жиддий назоратга олиши, федерациялар ушбу юқори спорт ташкилотлари рухсатисиз бирорта хорижий давлатга чиқа олмаслиги, ҳар бир масала раҳбарият билан келишилган ҳолатда амалга оширилишини қатъий уқтириб ўтди. 

"Давлат пулини беҳуда сарфлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Халқнинг пули тўғри сарфланиши, мақсадли ишлатилиши, керакли натижаларни таъминлаш учун хизмат қилиши лозим", - деди МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов.

Шунингдек, велоспорт ҳамда сузиш каби спорт турларини ривожлантириш борасида ҳам сўз борди. Айниқса, сузиш бўйича нафақат Осиё ўйинларида, балки Олимпия ўйинларида ҳам медалларга эга чиқиш вазифаси юкланди. Қолаверса, шароитларни яхшилаш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. 

Албатта, бундай учрашувларни ташкил қилишдан мақсад спорт федерациялари вакилларининг фикрини эшитиш, дардини тинглаш, улар билан мулоқотга киришиш, мавжуд камчиликларни ўрганиб, уларни ҳал қилиш, керак бўлса ёрдам бериш ва уларнинг самарали фаолият олиб боришга замин яратишдан иборат. Бундай учрашувлар ҳали давом этади. Миллий олимпия қўмитасида ҳали яна бир неча спорт федерациялари Умид Аҳмаджонов ва Шоакрам Исроиловлар қабулида бўлишади.

  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг