UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0

13 окт 19:48
Янгиликлар

Енгил атлетика, Олимпия ўйинлари

Светлана Радзивил Токио-2020 нормативини бажариб, тўртинчи Олимпиадасига лицензия олди

Пойтахтимизда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Марказий Осиё мамлакатларидан ташриф буюрган атлетлар ҳам баҳс олиб борган турнирнинг бугун ўтказилган бир қатор баҳслари терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди.

Аёллар ўртасида баландликка сакраш секторида иштирок этган ҳамюртимиз Светлана Радзивил 1.96 метр баландликни забт этиб, олтин медаль қатори Токио Олимпиадаси йўлланмасини ҳам қўлга киритди. Ушбу йўналишда Токио Олимпиадасининг нормавити айнан 1.96 метрни ташкил этарди. Ушбу йўналишда Надия Дусанова 1.85 метр билан шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.

Мусобақанинг эътиборли натижаларидан бирини Екатерина Воронина етти кураш баҳсларида қайд этди. 10 кун муқаддам Қатардаги жаҳон чемпионатида 6099 очко тўплаган Воронина бу гал 6238 очко жамғариб, мусобақанинг олтин медалига эга чиқди.

Шу тариқа Светлана Радзивил фаолиятида тўртинчи бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритмоқда. Радзивил бунгача Пекин (2008), Лондон (2012) ва Рио (2016) Олимпиадаларида ҳам иштирок этган эди. Эслатиб ўтамиз, бу терма жамоамизнинг Токио Олимпиадасига қўлга киритган ўн биринчи йўлланмасидир.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
13 окт 20:24:25
Алиёр Юльчиев
Оксана бн Светахон камида призёр булиб келишсин Худо хохласа
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг