UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0 09:33UFC 333 турнирининг тўлиқ карди: Волкановски – Евлоев, Ян – Двалишвили, Темиров – Кавана 0 08:48Хргович Дюбуа билан IBF ва WBO камарларини бирлаштирмоқчи 0 08:07Баҳодир Жалолов ўзининг энг яхши боксчилар учлигини санади 0 20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0

25 июл 11:47
Янгиликлар

Бокс/ММА, Таэквондо

Таэквондо бўйича Лондон-2012 Олимпиадаси совриндори яна UFC билан шартнома имзолади

Лондон-2012 Олимпия ўйинларининг таэквондо бўйича бронза медали соҳиби, шунингдек оғир вазн тоифасида фаолият юритувчи кубалик ММА жангчиси Робелис Деспейн яна UFC билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда спортчининг манфаатларини ҳимоя қилувчи First Round Management агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Робелис 2024 йилда бир неча ой давомида UFCда жанг қилган. Лигадаги фаолияти давомида у бир марта ғалаба қозониб, икки марта мағлубиятга учраган.

Шундан сўнг кубалик жангчи Karate Combat ташкилоти билан шартнома имзолади. У мазкур промоушенда еттита жангнинг барчасида ғалаба қозонди ва бирор марта ҳам мағлуб бўлмади. Бундан ташқари, Робелис оғир вазн тоифасида Karate Combat чемпионилик камарини ҳам қўлга киритди.

Кубалик спортчи ММА қоидалари бўйича сўнгги жангини 16 май куни бўлиб ўтган MVP турнирида ўтказди. Унинг рақиби UFCнинг оғир вазндаги собиқ чемпиони, бразилиялик Жуниор дос Сантос бўлди. Жанг биринчи раундда Робелис Деспейннинг нокаут орқали ғалабаси билан якунланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг