UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0

05 дек 19:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Таэквондо бўйича Олимпиада совриндори UFC билан шартнома имзолади

Кубалик 35 ёшли Робелис Деспейн UFC промоушени билан шартнома имзолади ва энди ўз омадини октагонда синаб кўради.

Оғир вазнли Деспейн 2012 йилги Лондон Олимпиадасининг таэквондо баҳсларида бронза медалини қўлга киритган эди. Икки метр бўйга эга кубалик аралаш яккакурашда 4 та жанг ўтказиб, барчасида муддатидан аввал ғалаба қозонган. 

Эътиборлиси, Робелис барча жангларида рақибларини биринчи раунддаёқ нокаутга учратган. Охирги учта жангидаги ғалабалари учун 19 сониягина вақт сарфлаган. UFC шартномасини тақдим этган тўртинчи жангини икки кун аввал Fury FC лигасида Майлс Бэнксга қарши ўтказиб, рақибини 4-сониядаёқ нокаут қилганди.

Робелис Деспейн Олимпиададаги муваффақиятидан ташқари жаҳон чемпионатининг икки карра бронза медали соҳиби ҳисобланади. 2014 йилда Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси ўйинларида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган. Ҳозирча Деспейннинг UFC лигасидаги дебюти қачон бўлиши маълум эмас. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг